Назм

Беш олис, яқиним...

1493

Мозор аро тепача бўртар,

Пиқ-пиқ йиғлаб, осмон кўп ўртар,

Илма-тешик булут уст-боши,

Энгашганда гўрларни туртар.

 

Шайх Зайниддин бувага тўр-а,

Бу Соғуний Алихонтўра,

Шайх Муҳаммад Содиқ, Баҳодир,

Энди Тоҳир Маликка  гўр-а.

 

Титилган минг ковуш ўкчаси,

Ер бўхчаси, оғриб бўксаси

Эл эгилса ғариб, музтариб,

Бўзлар Тошкент буюк Кўкчаси.

 

Кўкча аро тепача мингдир,

Кўнгил ичра кўмилган мунгдир,

Буюкларга қазиқ учурум,

Қариб, ғариб андалиб мингдир.

 

Кўкча мозор кийими кўкмак,

Беш буюк эш, хеш асли кўкрак,

Таборакни бошласам аста

Кўкнинг иши ёш ё нур тўкмак.

 

Тўра Мирзо

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳамад Юсуф ҳазратларининг ҳаётидан латойифлар

5197 21:00 30.11.2019

Устида Каъба, Масжидул Ақсо расми бор жойнамоз

3236 07:00 08.10.2019

Бугун – маърифатпарвар шоир Аъзам Ўктам таваллуд топган кун

570 17:05 04.10.2019

«Иймон» китоби қорақалпоқ тилига таржима қилинди

260 22:35 01.08.2019

Саудия Арабистонида хизмат кўрсатиш нархлари ошди, Ўзбекистонда эса ҳаж харажатлари 5 млн сўмга арзонлашди

1342 16:06 23.07.2019

Аскарлар Шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратлари номидаги масжидга ташриф буюришди (фотогалерея)

2948 16:38 10.07.2019
« Орқага