Таҳлил

«Бешикдан қабргача илм изланг» ҳадисми? 

1241

"Бешикдан қабргача илм изланг" набавий ҳадис эмас. Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериб бўлмайдиган одамлар гапидан. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга фақат ўзлари айтган ёки ўзлари қилган ёки тақрир этган нарсаларни нисбат берилади.

Бу гапнинг маъноси тўғрилиги ва чақириғида ҳақиқат экани, уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат беришни оқламайди.

Ҳофиз Абул Ҳажжож Ҳалабий айтадилар: "Бирор киши ўзи яхши деб билган гапдан бирор ҳарфни ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат беришга ҳаққи йўқ. Гарчи бу гап ҳақиқатда ҳақ бўлса ҳам. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳамма гаплари ҳақ. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамма ҳақни айтмаганлар".

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг "Уламолар наздида замон қиймати" китобидан
Мубашшир Аҳмад таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Намоздан кейин қўл кўтариб дуо қилиш керакми?

1161 06:37 28.05.2020

Шаввол ойида рўза тутишнинг фазилати

842 11:55 25.05.2020

Намознинг 21 фазилати

1131 03:00 18.05.2020

Ҳадисга ҳурмат қандай бўлиши лозим?

507 03:40 15.05.2020

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: «Муносиб келин»

1485 06:00 11.05.2020

Рамазонда уч набавий одат

1585 07:40 08.05.2020
« Орқага