Ислом

Бева аёлга яқинлик қилиш савобми?

11134

Баъзан:  "Бева аёлларга жинсий муомала қилиш савоб бўлади. Бу худди чанқаб турган дарахтга сув бергандай гап-да", дейилган гапларни эшитиб қоламиз.

Бу нечоғлиғ тўғри сўз? Ростан ҳам шундаймикан?

Мусулмон кимсалар учун дастурул амал бўлмиш Қуръони карим ва Суннати набавийяга мурожаат қиламиз.

Аллоҳ таолонинг каломида марҳамат қилинган:
«Зинога  яқинлашманглар! Чунки у  бузуқлик ва  ёмон  йўлдир». [Исро сураси, 32-оят].

Демак, Аллоҳ таоло зинони ҳаром этган ва ажратиб "бевага жоиз, бошқага ҳаром",  деб айтмаган. Зино барча мусулмонлар учун энг ёмон йўл экан ва зино қилмаслик, ҳатто унга  яқин бормаслик буюрилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки зино қилса ёки хамр ичса, худди инсон бошидан кўйлагини ечиб олгандек, Аллоҳ ундан иймонни ечиб олади”. (Ҳоким ривояти).

Ҳадисда зинокор кимса (агар ҳалол дея) зино қилса иймонидан айрилиши айтилмоқда.
Мусулмонлар учун иймондан айрилишдан-да қўрқинчли ҳолат йўқ. Зотан, иймонсиз кимса дўзахда абадий қолади.

Ато раҳимаҳуллоҳ жаҳаннам ҳақида бундай деган: "Унинг еттита дарвозаси бўлур"  (Ҳижр, 44), оятининг тафсири: "Бу дарвозаларнинг энг ғам-ташвишли, қайғули, энг иссиқ ва энг бадбўйи – билатуриб қасда зино қилган зинокорлар кирадиган дарвоза бўладир".

“Бева ва мискинларни боқиш йўлида саъй-ҳаракат қилувчи кимса, худди Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилувчи кишидек ва кундузи рўзадор, кечаси эса ибодатда қоим бўлган кишидек (ажр-савобга эга бўлар)”. (Бухорий ва Муслим).

Ушбу ҳадисга диққат қилайлик. Унда бева аёлга  ёрдам берувчи гўёки Аллоҳ йўлида жидду жаҳд этувчи кимсадек савобларга эришар, тунлари қоим ва кундузлари рўзодор каби савобга эга бўлар экан.

Бу ҳадислардаги улкан савоблар бева аёлларга холис Аллоҳ ризоси учун ёрдам қилувчиларгадир!

Зеро, эри вафот қилган ва моддий қийинчиликдаги муштипар онага ёрдам қилиш энг катта савоб ишлардан бири бўлади.

Палид ва энг жирканч кимса эса,  бева аёлларни камситиб, улар билан зино қилиш пайида юради.

Бир тафаккур қилиб кўрайлик, Аллоҳ тақдири ила ўзимизнинг опа-синглимиз, қиз-набирамиз бева бўлиб қолиб, кимдир уни зинога чорласа бизга ёқармиди? Ҳеч қачон!

Қолаверса, уламоларимиз ҳаромни ҳалол ва ҳалолни ҳаром деган кимса диндан чиқиб, иймонидан айрилишини айтишган.
Зинони савоб бўлади дея айтиш, иймондан айрилишга олиб боради.

Мусулмонлар бирон сабаб ила эрсиз қолган муштипар бева аёлга тўшак ўйида эмас,  Аллоҳ ризоси учун беғараз ёрдам қилишлари лозим.  

Суннатуллоҳ Абдулбосит

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Зинокорнинг бошига келадиган туюқсиз балолар...

2827 16:00 14.02.2020

Зинокор дунёда уч нарсага йўлиқмасдан бурун ўлмайди...

9604 20:20 11.02.2020

Ифлосликларнинг онаси  

2889 12:20 28.01.2020

Зинокорнинг қиссаси

6155 09:00 28.01.2020

Аёлларнинг ўз суратларини интернетга қўйиши оқибати

4704 19:00 21.01.2020
« Орқага