Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Билмаганин сўраб ўрганган – олим

2251

(1-қисм, 2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм, 6-қисм, 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм

Бандаларига билмаган нарсаларини ўргатган ва билиш йўлларини кўрсатиб, билимдонларнинг даражаларини баланд қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин!

Умматларини илмга тарғиб этиб, илм йўлидаги кишига фаришталар қанотини ёзиши хушхабарини берган пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб дуруду салавотлар бўлсин!

Маълумки, ҳар бир мусулмон ўзига буюрилган ибодатларни тўлиқ ва нуқсонсиз адо этиши учун керак бўладиган илмларни етарли даражада ўрганиши фарзи айндир. Бу йўлда илм олишнинг энг самарали усулларидан бири эса савол-жавоб усули бўлиб, ҳақиқий олимлардан сўраш орқали ўрганишдир. Бугунги кунда диёримизнинг пешқадам уламолари тайёрлаган шундай турдаги савол-жавоб китоблари халқимиз томонидан севиб ўқиб-ўрганиб келинмоқда. 

«Qaqnus мedia» нашриётида 2020 йилда нашрга тайёрланган “Билмаганин сўраб ўрганган – олим” китобидан парчалар беришни лозим топдик. Унинг тузувчилари бирор масалада фатво бериш журъатига асло даъво қилмаган ҳолда, аҳоли орасида диний саводхонликни ошириш мақсадида ижтимоий ҳаётимизда долзарб бўлиб турган масалалар юзасидан мўмин-мусулмонларни қизиқтирган саволларга ишончли манбалар асосида жавоб тайёрлашган.

Ақидага оид савол-жавоблар

САВОЛ:  Баъзи одамлар болаларга кўз мунчоқ тақиб қўйишади. Кўзмунчоқ тақиш мумкинми?

ЖАВОБ: Ҳар бир яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига ишониш имон шартларидандир. Бинобарин, Аллоҳнинг изнисиз кўз тегмайди. Кўзмунчоқни кўз тегишидан асрайди, деган ишонч билан тақиш мумкин эмас.

САВОЛ: Ҳозирда денгиз маҳсулотлари кўп учрайди. Айтинг­чи, денгиз (суви)да яшайдиган қайси жонзотлар гўштини еса бўлади?

ЖАВОБ: Ҳанафий мазҳабида денгиз (суви)да яшайдиган ҳайвонлардан фақатгина балиқни ейиш мумкин. Ўзи ўлиб, қорни юқорига кўтарилиб қолган балиқлар ҳам ейилмайди.

САВОЛ: Биз томонларда (Андижон вилоятининг Асака тумани қишлоқларида) “Мушкулкушод”, “Биби сешанба” каби хурофий маросимларни ўтказиш, уларда чироқ ёқиш, супрага сиғиниш ҳолатлари ҳамон давом этмоқда. Ўша ишларни бартараф этиш учун қандай тавсиялар берасиз?

ЖАВОБ: Жаҳолатни фақат маърифат бартараф этади. Шунинг учун аҳли илм соф Ислом эътиқодини оммага етказишда чарчамаслиги, хурофотнинг оқибати нима бўлишини тушунтириши керак.

Мушкулкушод маросимини ўтказиш, унда “Биби Мушкулкушод” номли қисса ўқиш хурофотдир. Банданинг бошига тўшган мусибатни аритўвчи, оғирини ёнгил қилувчи, мушкул ишларини кушода (ҳал) этувчи ягона Аллоҳ таолодир. Бинобарин, Аллоҳ таолодан бошқа бири ҳожатларни раво этади, дейиш мусулмонни диндан чиқаради.

Шунинг учун бошига иш тушган одам ҳар хил ўринсиз ишларга ўзини ўрмай, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган дуоларни ўқиб, салавотлар айтиб, мушкулини осон қилишини Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўрамоғи лозим.

(давоми бор)

“Билмаганин сўраб ўрганган – олим” китобидан олинди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 

20.04.2020 йилдаги 2472-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Динимни ўрганаман: қабристонга келтирилган таомларни ейиш ҳақида

906 20:05 27.04.2022

Динимни ўрганаман: ит уриштириш мумкинми?

1177 20:05 26.04.2022

Динимни ўрганаман: хом гўштни ейиш мумкинми?

2044 20:35 25.04.2022

Динимни ўрганаман: устоз қарғаса нима бўлади?

1500 20:00 24.04.2022

Динимни ўрганаман: «Нор» қўшимчали исмлар ҳақида

3753 20:10 23.04.2022

Динимни ўрганаман: кампир номаҳрам чолнинг кийимини тўғирлаб қўйиши мумкинми?

1556 20:05 22.04.2022
« Орқага