Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Динимни ўрганаман: Эмикдошлик, Фирдавс жаннати ва тўй-ҳашамлар хақида

2148

(1-қисм, 2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм, 6-қисм, 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм

САВОЛ: Бир бегона онани эмган чақалоқлар ака­сингил ҳукмида бўлади, деб эшитганман. Лекин билишимча, эмишнинг ҳам муддати бор экан. Шу муддатдан кейин бир онани эмган болалар эмикдош ҳисобланмайдими?

ЖАВОБ: Агар чақалоқ бегона аёлнинг сутини сўрганда, сут унинг ошқозонига оз ёки кўп миқдорда етиб борса ҳам, эмикдошлик собит бўлади (“Ҳидоя”). Эмикдошлик собит бўлиш муддати Имоми Аъзам АБу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ наздларида ўттиз ойдир (“Фатовойи Қозихон”). Ана шу ёшдаги гўдак сутдан чиқарилган бўлса­ю, унга бегона аёлнинг сути ичирилса ҳам, у гўдак ўша аёлни эмган ҳисобланади. Мазкур ёшдан ўтганидан кейин эмиш билан эмикдошлик собит бўлмайди (“Ҳидоя”).

САВОЛ: Фирдавс жаннати ҳақида маълумот берсангиз.

ЖАВОБ: Қуръони каримда бундаи марҳамат қилинган: “Албатта, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур” (Каҳф, 107).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Жаннатда юз даража бордир. Икки даража оралиғи ер билан осмон оралиғичадир. Фирдавс жаннати у даражаларнинг энг олийсидир. Ундан жаннат анҳорларининг тўрттаси отилиб чиқади. Унинг тепасида Арш бор. Агар Аллоҳдан сўрайдиган бўлсанглар, Фирдавс жаннатини сўранглар”, деганлар (Имом Ҳоким ривояти).

САВОЛ: Ҳар бир кишининг хотимаси (жаннат ёки дўзахга тушиши) маълум бўлса, амал қилишнинг нима кераги бор? 

ЖАВОБ: Саҳобалар Паиғамбаримиз алайҳиссаломга ана шундай савол беришганда: “Сизлар амал қилаверинглар. Ҳар бир киши унга белгиланган амални бажаришга муваффақ бўлади”, деб жавоб берганлар.

Уламоларимиз: “Саодатманд инсон аҳли саодатнинг амалига, бадбахт инсон эса аҳли шақоватнинг амалига муваффақ бўлади”, деганлар.

САВОЛ: “Қадимда ер юзида имонсиз одам қолмаган, Аллоҳга имон келтирганлар дан бошқа ҳамма қирилиб кетган”, деб эшитдим. Ўша воқеа қачон содир бўлган?

ЖАВОБ: Нуҳ алайҳиссалом даврларида Ер юзида имонсиз одам қолмаган. Ер юзини босган тўфон Нуҳ алайҳиссалом кемаларида бўлганлардан бошқа ер юзидаги барчани ғарқ қилган. Нуҳ алайҳиссалом Аллоҳ таолодан бундай сўраган эдилар: «Нуҳ айтди: «Эй Раббим! Ер юзида кофирлардан бирорта (тирик) юрувчини қолдирмагин! Чунки агар Сен уларни қолдирсанг, бандаларингни йўлдан оздирурлар ва фақат фосиқ, ношукр(лар)ни туғарлар. Эй Раббим! Мени, ота-онамни, уйимга мўмин ҳолда кирган кишиларни ва барча мўмину мўминаларни мағфират этгин! Золимларга эса фақат ҳалокатни зиёда қилгин!» (Нуҳ, 26–28).

САВОЛ: Тўй-­ҳашамларда ҳаромлигини била туриб, дастурхонга ароқ қўйган одамнинг дуоси қабул бўладими? 

ЖАВОБ: Ўзгаларнинг маст қилувчи ичимлик ичишларига, ҳаром иш қилишларига имкон яратган кимса улар билан теппа­тенг гуноҳга ботади. Дуо ибодатдир. Ҳар бир ибодатнинг қабул бўлиш шартлари бўлгани каби, дуонинг ҳам қабул бўлиш шартлари бор. Шулардан бири луқманинг, уст­бошнинг пок бўлишидир. Егани, ичгани ва кийгани ҳаром кимсанинг дуоси ижобат бўлмаслигини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганлар.

Ароқ ёмонликларнинг онасидир. У сабаб одамлар инсоний қиёфасини йўқотиб, ҳайвонсифат бўлиб қолади. Ўзини мусулмон санаган одамларнинг тўй­ҳашамларида, турли тадбир-маросимларида дастурхонга Аллоҳ ҳаром қилган ичимликларни бемалол қўйишаётгани катта мусибатдир. Айниқса, охирги пайтларда аёл-қизларнинг ҳам маст қилувчи ичимликларни бехижолат ичаётгани мусибат устига мусибатдир. Шароб жамият ва миллатни ичидан емирувчи иллатдир. Шу боис, ундан имкон қадар тезроқ қутулиш даркор.

(давоми бор)

“Билмаганин сўраб ўрганган – олим” китобидан олинди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 20.04.2020 йилдаги 2472-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Динимни ўрганаман: қабристонга келтирилган таомларни ейиш ҳақида

905 20:05 27.04.2022

Динимни ўрганаман: ит уриштириш мумкинми?

1177 20:05 26.04.2022

Динимни ўрганаман: хом гўштни ейиш мумкинми?

2044 20:35 25.04.2022

Динимни ўрганаман: устоз қарғаса нима бўлади?

1499 20:00 24.04.2022

Динимни ўрганаман: «Нор» қўшимчали исмлар ҳақида

3752 20:10 23.04.2022

Динимни ўрганаман: кампир номаҳрам чолнинг кийимини тўғирлаб қўйиши мумкинми?

1555 20:05 22.04.2022
« Орқага