Илм

Бир амалда бир неча суннатлар савоби 

1817

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Бизнинг Ҳазрат Доктор Абдулҳай Орифий раҳматуллоҳи алайҳ айтар эдилар:

Суннатларга амал қилишни ният қилишлик ўлжа молидир. Яъни, бир амалда қанча суннатларни ният қилиб олсангиз, шунча суннатлар савоби ҳосил бўлади. Масалан, сув ичганда, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак одатлари уч нафасда ичиш эди. Мен ҳам шунинг учун уч нафасда ичяпман деб ният қилиб олинг. Шунда, бу суннатнинг савоби ҳосил бўлади.

Худди шундай, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам идишга нафас олишдан қайтарганлар. Мен ҳам шунинг учун нафас олганимда идишни оғзимдан нари тутяпман деб ният қилиб олинг. Ана энди, бошқа суннатга ҳам амал қилишлик савоби ҳосил бўлди. Шунинг учун суннатлар илмини ҳосил қилишлик зарурдир. Токи, банда бирор амал қилса, айни ўша бир амалда қанча суннатлар бўлса, барчасини ёдда тутсин. Уларни ният қилиб, ҳар бир ният ила инша Аллоҳ алоҳида суннат савоби ҳосил бўлади.

“Ислаҳий хутбаат” китобидан  Абдулқайюм Комил таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“...Бурунга сув тортишда муболаға қил”

1655 09:00 12.07.2020

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ташқи кўринишлари ҳақида келган ривоятлар (3-мақола)

721 09:00 10.07.2020

Саҳобалар кимлар?

787 20:30 05.07.2020

Хайрулла Ҳамидов шеъри: Росулуллоҳ деган зот бор дунёда!

1639 11:00 05.07.2020

«Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад» мультфильми

1045 17:00 25.06.2020

Эргашмоғимиз учун энг муносиб инсон 

1202 00:00 18.06.2020
« Орқага