Иймон

Бир дўппи гилос, онам ва татар хола... 

1178

Биздан уч-тўрт  эшик нарида бир татар холанинг гилоси бор эди. Гилосининг шоҳи кўча томонга эгилганиди. 

Бир куни онамни ўзимча хурсанд қилай дебманда. Шохига осилиб, чала қизарган гилосдан гилам (кулоҳ) дўппимга тўлдириб уздим. 

Ўша пайтлар ўғлим Зубайрнинг ёшида бўлсам керак, яъни 8-10 ёшлар атрофида. Оғзим қулоғимда шошиб онамнинг олдиларига  кўтариб кирдимда: "Сизга гилос узиб келдим, онажон" дедим. 

- Қаердан уздинг, болам? 

- Қўшни холаникидан.

- Сўрадингми? 

- Йўқ сўрамадим, кўчага осилган шоҳидан уздим.

- Кўчага осилган бўлса ҳам бировни ҳақи бўлади. Эгасини розилигисиз сўрамасдан узиб бўлмайди, еб бўлмайди. Юр, узр сўраб гилосни ташлаб чиқамиз. Бошқа бундай иш қилмагин, ўғлим, дедилар.

"Бу жавоб сиздан эмас, балки парда ортидаги кишидандир"

Аллоҳ билан бўлган савдо

Кейин қўлимдан етаклаганларича татар холанинг уйига бошлаб кетдилар...

Ҳар йили гилос қизарганида онам раҳматлининг гаплари эсимга тушади. 

Абу Зубайр

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага