Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Бир кун жанжал чиққан уйдан... Ёхуд уч ойда 4 миллиард доллар зарар – Ливия

523

Тинчлик ва хавфсизлик

Ливиядаги умумий вазият "жуда беқарор"лигича қолмоқда. Бу ҳақда БМТ бош котибининг Африка бўйича ёрдамчиси Марта Поби кеча, 25 июль куни Хавфсизлик кенгашидаги чиқишида айтди.

Охирги ойларда эришилган ютуқларга қарамай, бутун мамлакатда конституциявий ва сиёсий боши берк кўча қолмоқда, дейди у. Триполи ва унинг атрофида қуролли тўқнашувлар кучаймоқда.

“Иқтисодий вазият оғирлигича қолмоқда. Биз ливияликларнинг сайлов масаласи бўйича эришилмагани ва давлат хизматлари сифати пастлигидан ҳафсаласи пир бўлган намойишларни кўрдик. Бундан ташқари, мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият БМТ ходимларини жиддий ташвишга солмоқда” , деди Марта Поби.

"Халқнинг чақириғига қулоқ солинг"

Июль ойи бошида Ливиянинг қатор шаҳарларида кўчаларга чиққан намойишчилар сиёсий келишмовчиликлар ва турмуш шароити ёмонлашганидан норозилигини билдирган эди. Улар муддатидан олдин сайлов ўтказиш ва ички муаммолар, жумладан, электр энергияси, ёқилғи тақчиллиги каби муаммоларни ҳал қилишни талаб қилишган. Мамлакат жануби-шарқидаги Тобрук шаҳрида намойишчилар маҳаллий парламент биносига бостириб кирди. 

“Биз Ливия сиёсий раҳбарларини ўз халқининг чақириқларига қулоқ солишга ва масъулиятли хатти-ҳаракатларни намойиш этишга чақирамиз”, деди Марта Поби.  

Айни пайтда халқаро тан олинган ҳукумат назорати остидаги мамлакат ғарбида жанглар яна авж олди. 

“Биз Триполида 21 июлга ўтар кечаси содир бўлган қуролли тўқнашувлар ва 23 июль куни Мисратадаги тўқнашувлардан чуқур хавотирдамиз, камига тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ҳали тасдиқланмаган”, — деди БМТ раҳбари ўринбосари. 

Миллиардлаб фойда йўқотди

Марта Поби Миллий нефт корпорацияси раҳбариятида давом этаётган бўлинишлардан хавотирда эканлигини билдирди. 16 апрелдан бери Ливия нефт экспорти учдан иккига қисқарди ва бу мамлакатни тўрт миллиард доллар даромаддан маҳрум қилди. 

12 июль куни БМТ ва халқаро миқёсда қўллаб-қувватланган муваққат бош вазир Абдулҳамид ал-Дибайба Ливия Марказий банкининг собиқ раҳбарини Миллий нефт корпорациясининг янги раиси этиб тайинлади, шундан сўнг нефт экспорти қайта тикланди. 

Марта Побининг сўзларига кўра, Ливияда нефт қазиб олиш тўлиқ қувватга қайтадими ёки бу келажакда экспорт ҳажмига қандай таъсир қилиши ҳақида башорат қилишга ҳали эрта. БМТ Бош котиби ёрдамчиси корпорация нейтрал ва ҳар қандай сиёсий босимдан холи бўлиши кераклигини таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

14 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

185 15:55 01.10.2022

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

179 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

223 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

281 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

475 10:20 01.10.2022
« Орқага