Таҳлил

Бир миллатни йўқ қилиш учун...

3264

Қадимги Хитойликлар Хитой деворини бино қилишганда унинг баландлиги сабаб душман ўта олмайди деб ўйлашган. Аммо бор йўғи юз йилга бориб бормай Хитой уч марта ҳужумга учради. Душман армияси уч марта ҳам девордан ўтишга эҳтиёж сезмади. Улар деворда турган қўриқчиларга пора бериб эшик орқали киришди.

Хитойликлар девор бино қилиш билан машғул бўлиб ҳақиқий қўриқчи инсон бино қилишни унутишган эди.

Инсонни бино қилиш барча нарсанинг биносидан олдин туради. Бугун талабаларимиз ана шунга муҳтож.

Шарқшунослардан бири айтади:

"Агар бирор-бир халқни барбод қилмоқчи бўлсанг аввало оилани барбод қил, сўнгра таълимни барбод қил, сўнгра эса  ўрнак инсонларни ёмонотлиқ қил.

Оилани барбод қилиш учун унда онанинг ролини йўқот. Уни "уй бекаси" номидан хижолат бўладиган қилиб қўй.

Таълимни барбод қилиш учун муаллимнинг жамиятдаги ўрнини йўқот. Токи талабалар уни ҳурмат қилишмасин.

Ўрнак ва пешволарни барбод қилиш учун уламоларга таъна қил. Уларни беҳурмат қилишга ҳаракат қилки, кишилар уларга эргашмасин".

Онгли оналар йўқолса, мухлис ўқитувчилар йўқолса, пешво ва ўрнак бўладиган кишилар обрўси тўкилса, янги авлодни ким эски қийматларимиз асосида тарбиялайди?!

Мустафо Маҳмуд
 

АҚШ ва Хитой империяларининг қулаши учун...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Азиза Умарова: “Иш жойларида чироқларни, компьютерларни ўчиришмоқда...

1281 11:39 27.02.2020

Шифокор кундалигидан: Исён

875 08:00 26.02.2020

Буйрагини ҳадя қилган Иброҳим

718 07:30 26.02.2020

Камбағалликнинг оилага таъсири

1205 21:00 22.02.2020

Ўз аёлига севгисини изҳор қилиши керакми?   

1536 08:00 22.02.2020

Танамизнинг ҳам ҳақи бор!

660 07:30 22.02.2020
« Орқага