Ислом

Бир оят туфайли мусулмон бўлган инглиз

2470

Ҳаётий илмлар Қуръон оятлари ва Пайғамбар суннатини яхши англашга хизмат қилади. Қанча-қанча ихтиро ва кашфиётлар ваҳийнинг мўъжизалигини очиб берди. Масалан, Набаъ сурасининг 6–7-оятларини олайлик: “Биз Ерни тўшак қилиб қўймадикми?! Тоғларни эса (Ерни тутиб турувчи) қозиқлар қилиб қўймадикми?!” Бу икки оятни олдинги уламолар маълум бир тушунчада тушунган, илм-фан ривожлангандан кейин тамоман бошқа маънода талқин қилина бошлади.

Доктор Зағлул Нажжор мазкур оят тафсирида айтади: “Аллоҳ тоғларни қозиқ қилганини хабарини бермоқда. Бу эса бу баланд тоғлар ер литосферасининг ичида узун илдизи борлигини билдиради. Чунки қозиқнинг асосий қисми ер тагида бўлади, унинг вазифаси чодирни маҳкам ушлаб туриш бўлганидек, тоғларнинг вазифаси ҳам ерни маҳкам ушлаб туришдир. Бу ҳақиқатни замонавий илм яқинда кашф қилди, тоғларнинг ер остида илдизи узун экани аниқланди. “Қозиқ” сўзи илмий жиҳатдан ҳам, луғавий жиҳатидан ҳам замон олимлари ишлатаётган “илдиз” сўзидан кўра нозикроқ маъноларни ифода қилади.

Олимлар XIX аср яримларидан тоғларнинг илдизи бўлиши мумкин деб тахмин қилардилар, лекин жазм билан айта олмас эдилар” (Доктор Зағлул Нажжор, “Эҳром” журнали 31.12.2001й).

Ҳаётий илмлар дастуримиз бўлган Қуръонни теранроқ англашимизга ёрдам беради. Кўплаб ғайридин олимлар Қуръон мўъжизасини кўриб Исломга кираётган ҳолатлар тобора ортиб бормоқда. Қуйида мусулмонликни қабул қилган фан олими ҳикояси билан танишамиз.

Доктор Зағлул Нажжор Англиянинг тиббиёт университетида маъруза ўқийди. Маърузадан сўнг ундан: “Қиёмат яқинлашди. (Мана) ой ҳам бўлинди” (Қамар, 1) ояти Аллоҳнинг Китобидаги илмий мўъжизаси бўла оладими, деб сўрашди. Доктор бу Қуръондаги минглаб мўъжизалардан бири эканини, яқинда фан ҳам исбот қилганини айтди. Шунда бир англиялик киши сўзлашга изн сўраб, ўзини таништирди. Маълум бўлишича, у Довуд Мусо Педкок исмли киши бўлиб, Англияда исломий партия раҳбари экани, юқоридаги оят сабабли мусулмон бўлганини айтади. Айтишича, бир мусулмон таниши унга Қуръон маъноларининг таржимасини совға қилган экан. Қамар сурасини ўқиган Педкок ундаги Ой ёрилганлиги ҳақидаги оятга ишонмай Қуръонни ёпиб қўяди.

Кунларнинг бирида BBC каналида америкалик фазо олимлари иштирокидаги кўрсатувни кўриб қолади. Унда олимлар Ойни ўрганиш тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа қатор соҳаларда яхши самара берганини айтишади. Журналист олимлардан: “Ой ростдан ёрилганми?” деб сўрайди. Олимлар Ой ёрилиб, яна уланганини эътироф этади. Педкок дарров Қуръонни очиб, илк ўқиган, лекин ишонмаган оятга қарайди. Айнан ўша оят унинг мусулмон бўлишига сабаб бўлади.

Албатта, Қуръон ва суннат ажойиботлари тугамайди. Биз бу икки масдарнинг сирларини очадиган олимларга муҳтожмиз, токи рад этиб бўлмайдиган ҳужжатларни келтирайлик. Қачонгача Америка, Россия кашфиётларига маҳлиё бўлиб юраверамиз?!

Ҳаётий илмлар шаръий илмларни тўлдириб, инсонларни оламлар Раббисига чақириб туради. Қуръон оятлари ва пайғамбар ҳадислари шарҳига илмий тафсирлар қўшсак, айни муддао бўлар эди. Орамизда кучли фазо олими, етук география мутахассиси, иқтидорли физиклар кўпайса, кўплаб ғайридинлар Исломга кирармиди?!

“Ислом ва олам” китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сребреница геноциди қурбонлари 25 йилдан кейин дафн этилади

471 17:10 08.07.2020

Бариста-исломофоб, мусулмон бирдамлигини тўғри баҳоламади

827 15:15 07.07.2020

Қирғизистонда коронавирусдан вафот этганларни кўмиш қоидалари ишлаб чиқилди

1089 12:25 07.07.2020

Алҳамдулиллаҳки, сигирга сиғинмаймиз...

986 19:30 05.07.2020

Aйн Жолут маъракаси

993 18:00 05.07.2020

Малайзия мусулмонлари учун урфдаги дастурдан фойдаланиш тақиқланди

1197 15:00 04.07.2020
« Орқага