Ислом

Бир қишлоқнинг аҳолиси диндан қайтди...

3027

Шу гапни айтишимиз лозимки, даъватчи учун инсонларнинг нафсларига аста-секин таъсир қилиб, уларнинг нафсларини ислоҳ қилиб, иймонларини сақлаб қолиш фикрини қилмоқ лозим бўлади. 

Бир қишлоқда бир жамоат кишилар исломдан юз ўгириб муртад бўлдилар. Уларнинг бу жаҳолатлари сабабини тушуниш мушкул эди. Ўша қишлоқдаги бир олим одам улардан бу муртадликлари сабабини сўради. Улар арзирли сабаб келтира олмадилар. Шунда олим ажиб бир услубни қўллади. Яхши, қани менга айтингларчи сизлар хатна қилинганмисизлар, ёки йўқми?

Уларнинг ранги ўзгариб: “Ҳа албатта хатна қилинганмиз” дейишди. “У ҳолда исломни аломати сизларга чамбарчас боғланиб қолибди-ку! Сизлар энди кофир бўла олмайсизлар. Агар муртад бўлсангиз сизларни кофирлар ҳам қабул қилишмайди, чунки улар ўзларига хатна қилинмаганларни дўст тутишади. Уларга хатна қилинган одамлар керак эмас, улар муртадлигингизга ишонишмайди. Мусулмонларга эса муртадлигингизни эълон қилганингиздан сўнг энди сизларни мусулмонлар ҳам қабул қилишмайди. Натижада сизлар якка- мохов бўлиб ёр-дўст қавму қариндошларингиздан хижронда хор бўлиб ўлиб кетасизлар” деди. Шунда улар дарҳол ўз фикрларидан қайтиб, тавба қилиб, дарҳол исломни арз қилдилар. 

Меват деган қишлоқда баъзи мусулмонлар муртад бўлиб исломдан қайтганликларини эълон қилдилар. Сабабини сўралганда улар айтдиларки: “Бизнинг ота-боболаримизни мусулмонлар босиб олишган. Сўнгра уларнинг асл динидан қайтишга мажбурлаб, исломга киритишган. Шунинг учун биз исломдан қайтиб аждодларимизнинг динига кирмоқчимиз. Эски урф-одатларимизни, диний эътиқодларимизни қайта тикламоқчимиз” дейишди. Ўша қишлоққа Шиббир Аҳмад Усмоний роҳматуллоҳи алайҳ ташриф буюрдилар. Уларни бу фикридан қайтариш учун бир тадбир қўлладилар. Муртадларга хитоб қилиб айтдиларки: 

-  сизлар баҳодирмисизлар, ёки қўрқоқмисизлар? 

Улар шошқалоқлик билан: 

-  Албатта баҳодирлармиз дейишди. Яна сўрадилар: 

-сизларнинг ота-боболарингиз ҳам баҳодир бўлишганми, ёки қўрқоқ юраксиз кишиларми? 

Улар ғазабланиб:

- албатта баҳодир бўлишган, бу нарсага тарих яққол шоҳидку! 

Шунда яна сўрадилар: 

Уларнинг баҳодирликлари мусулмон бўлмасларидан олдин бўлганми, ёки кейинми? 

Улар айтишди: 

-Исломга кирганларидан кейин. 

Сўрадилар: 

Исломдан аввал кўп мағлубиятларга учраганлар- а, шундайми?

 Улар:

- Ҳа,  дейишди. 

-Чунки улар у пайтда баҳодир бўлишмаган тўғрими?

 Улар:

- Ҳа, дейишди.

- Уларга баҳодирликни ким ўргатди? Мусулмонларми? Дедилар, улар:

- Ҳа, дейишди. 

-Демак сизларнинг ота боболарингиз мусулмон бўлмасдан олдин қўрқоқ ва юраксиз бўлганлар. Исломга кириб мусулмонларга қўшилганларидан сўнг улар баҳодир, жасур инсонларга айланганлар. Сизлар ҳали ҳануз уларнинг қаҳрамонликлари билан фахрланиб юрибсизлар. Энди шунча муваффақият ислом ва мусулмонлар туфайли келганини била туриб ота-боболарингизнинг аввалги динини ихтиёр қилдингларми? Яна ота-боболарингизнинг аввалги иллати бўлмиш куфр, ширк, жаҳолат ва қўрқоқликни ихтиёр қилдингизми? Агар шундай қилсангиз ота боболарингиз қабрларида сизларга раҳмат айтадими ёки лаънатми?

 Улар:

- Лаънат, дейишди. 

-Шундай экан исломдан муртад бўлишингиз нимаси? дедилар. Улар дарҳол хатоларини англаб йиғлай бошладилар ва ҳазратнинг қўлларини ўпиб, тавба қилиб қайтадан исломни қабул қилдилар.

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага