Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бир ярим миллион китоб сақланадиган Президент кутубхонаси қурилади

643

Кеча, Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Алишер Навоий номидаги адабиёт музейининг Адиблар хиёбонига туташ ҳудудда қурилиши қайд этилди. Ушбу мажмуа музей билан бирга илмий тадқиқот маркази, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, мактаб ва ётоқхонани ўз ичига олади.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий боғи яқинида Президент кутубхонаси қурилиши ҳам режалаштирилган. У 4 қаватли бўлиши, бир вақтда 1 минг 400 дан зиёд ўқувчига хизмат кўрсатиши кўзда тутилган. Кутубхонада 1 миллион 500 мингта китоб сақланиши билан бирга электрон адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари ҳам бўлади.

Шавкат Мирзиёев бу мажмуаларни қуришда энг замонавий технологиядан фойдаланиш, китобхонларга барча қулайликларни яратиш бўйича кўрсатмалар берган.

 

МАВЗУГА ДОИР МАҚОЛА:

Кутубхоналар сони ўн беш баравар камайиб кетган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мунофиқларнинг аломатлари, белгилари ва сифатлари

534 22:50 17.01.2022

Соқолни тақиқлаган супермаркет ходимига чора кўрилди

1221 22:25 17.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Бир мажлисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш

208 22:05 17.01.2022

Муфтийнинг садоқатли мушуги

736 21:05 17.01.2022

Динимни ўрганаман: бировнинг номидан закот бериш ҳақида

292 20:35 17.01.2022

Назарбоев Тоқаев билан «қаттиқ музокаралар» олиб бормоқда - The Guardian

1493 20:03 17.01.2022
« Орқага