Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Бир йигитни машинада уриб юбордим...

5417

Кунларнинг бирида машинамда кетаётганимда бехосдан бир йигитни туртиб юбордим. Тормозни босишга улгурдим, аммо барибир темир: жонга оғриқ беради.

Машинамдан тушдим. Кайфиятим бузилди. Ўтган ҳафта бир талабани туртиб юборган эдим, контрактини тўлашга шантаж қилганди. Бу ҳам бир талаба бўлса керак, деб ўйладим.

Машинамга разм солдим. Устага олиб борса, тузатса бўлади, харажати кўп эмас.

Нарироқда йигит ерда қўли билан судралганча юришга ҳаракат қиларди.

– Тузукмисан?

– Ҳа, узр, кўрмай қолдим...

– Шифохонага олиб бораман, кетдик.

– Йўқ, шошиляпман, кетаверинг, даъвоим йўқ.

– Жинни эмасмисан мабодо? Юр, ҳеч бўлмаса уйинггача олиб бораман.

– Машинангизда олиб борасизми?

– Йўқ, "опичлаб оламан"! Албатта машинамда олиб бораман-да!..

– Унда илтимос, мени анави масжидгача олиб боринг, кеч қолаяпман.

– Калланг жойидами? Бир ўлимдан қолдинг, қанақа масжид яна?

– Жумага кеч қолмай, деб шошилган эдим, сизни кўрмай қолдим...

Уни машинамга ўтказдим. Оёғи бироз лат ебди. Аммо оғриққа жим сабр қиларди.

Бир бекат наридаги масжидга келдик. Одам тумонат. У раҳмат деганча машинадан тушди. Оқсоқланиб кета бошлади. Бироз виждоним қийналди. Ортидан бориб, қўлидан ушлаб, юра бошладим. Таҳоратхонага кирдик. У ичкарига кириб кетди.

Мен ортга қайтмоқчи ҳам эдим, бир инсон "Биродар, келинг, мана таҳоратхона бўш" деди. Уялиб кетдим. Нима қилишни билмай кирдим. Ичкарида тахорат олиш қоидаси илинган қоғозга қараб таҳорат олдим.

Одам кўп, бировнинг биров билан иши йўқ.

Азон янгради. Умримда бундай гўзал куйни эшитмаган эдим. Қулоқларим остида янграса, ичимда нимадир ўпирилар эди.

"Мен ҳам намоз ўқисам бўладими?" деб сўраганимда инсонлар "Шу ёшда ҳам намоз ўқишни билмайсизми?" деб жеркишса керак деб ўйлаган эдим. Ундай бўлмади. Одамлар қувонч билан ёнларидан жой ажратдилар. Бир инсон тавсиясига кўра олдимдаги инсон нима қилса мен ҳам такрорлайдиган бўлдим.

Умримда илк бор масжидга киришим эди.

Намоз бошланди. Шунақанги роҳатланардимки, танамдаги бу ҳисни аввал туймаганим боис ўзимдан ҳайрон бўлардим. Ичимда нимадир порлагандай бўларди.

Ортимизда бир инсон кўзида ёш билан намоз ўқир, мен эса нега шунча йил бирон марта сажда қилмаганимдан, нега бу инсончалик ихлос билан намозда турмаганимдан уялардим.

Намоз тугаши билан ортимга ўгирилдим. Бу ўша – мен туртиб юборган йигит эди.

Шу бола менинг ҳидоятимга сабабчи бўлди. Нимадир бўлди, билмайман, шу болага ғойибдан меҳрим тушди.

Намоздан сўнг уни масжид дарвозаси олдида кутиб олдим. Мажбурлаб шифохонага олиб бордим. Керакли дориларни олдим. Йигитни уйига ташлаб, ўзим ишимга равона бўлдим.

Шу кундан бошлаб ҳаётим ўзгарди. Масжиддаги ҳаловатни истай бошладим. Уйда ўзим намоз ўқий бошладим.

Дўконга бориб бир нечта диний адабиётлар олиб келдим. Динимни ўрганишни бошладим.

Бу орада мендаги ўзгаришлар оиламга хам таъсир қилди. Фарзандларим уйдаги китобларни ўқиб, Исломга қизиқа бошлашди.

Қизим: "Отажон, ҳижобга кираман!" деганида олам қадар севиндим.

Бироздан сўнг "Ота, бир дона хам узун кўйлагим йўқ экан. Бари калта экан" деб маҳзун бўлганида ичим зил кетди. Шунча йил қизимни иффатига ҳам аҳамият ҳам бермаган эканман. Бўғзимга нимадир тиқилди.

Қизим билан дўконга келдик. У истаган либосларни олдим. Қизим дўкондан аврати ёпиқ ҳолда чиқди. Умримда бу қадар кўчада мағрур юрмаган эдим.

Умрим бизнес, пул кетидан қувиш билан ўтган экан.

Ҳозирда оилам намозхон. Оиламизда барака бор.

Қизим ва аёлим авратини пана қилгач қизимга совчиларнинг қатори узилиб қолди. Танишларимнинг бари дунёвий, иймонсизлар бўлгани учунми, келганлар қизимни ҳижобда эканидан таажжубланарди. Ўзим ҳам иймонсиз оилага қиз беришни истамадим. Мен каби умри жоҳилликда ўтсинми?

Кунлардан бир куни совчилар келди. Диндор оиладан сўраб келишибди. Қувондим! Аллоҳга ҳамд айтдим.

Совчилар келаси сафар куёвни олиб келадиган бўлишди. Ўзим савол-жавоб қилганим маъқул-да...

Совчилар келди.

Не кўз билан кўрайки, куёвбола менинг қахрамоним, ҳидоятим сабабчиси, мен машинада туртиб юборган ва мени масжидга етаклаган йигит эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Динимни ўрганаман: Қунут дуосидан олдин басмала айтиладими?

267 20:05 08.12.2021

Қозоғистонда қозоқларнинг улуши кўпаймоқда

304 19:00 08.12.2021

Виза муддати ўтиб кетган афғонлар депортацияси ҳақида ИИВ баёнот берди

242 18:00 08.12.2021

“Фаластинликларнинг ҳуқуқларини поймол қилиш давом этмоқда” – БМТ

216 17:05 08.12.2021

АҚШ: собиқ СССРда туғилгани Сауле Омаровага панд берди

880 16:29 08.12.2021

Расмий никоҳда бўлмаган оила ажрашса болаларга нафақа бериладими? – Адлия вазирлиги жавоб беради

695 16:05 08.12.2021
« Орқага