Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Биринчи фасл: Баҳсу мунозарага боғлиқ бўлган таърифлар

353

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар”

(ўн олтинчи қисм)

(Давоми, боши мана бу ерда)

1). “Ижтиҳод” сўзининг луғавий ва истилоҳий маънолари.

Ижтиҳод сўзи луғатда “тоқат қилиш”, “машаққатни кўтариш” маъноларида келади. Бир одам жидду жаҳд қилиб бутун машаққатни бўйнига олиб қийинчиликлар билан кўзлаган мақсадига етса ана шуни луғат туқтаи назаридан ижтиҳод дейилади. Демак “ижтиҳод” сўзи мазмун моҳиятан қийин ишни бўйнига олиш ва уни амалга оширишни англатади. Масалан, кичик тошни кўтарган одамга ундай дейилмайди. Чунки бу ерда қийинчилик йўқ. Аммо катта харсанг тошни кўтарган одам қийналади. У зўриқади. Шунинг учун унга нисбатан ижтиҳод қилди, дейиш луғат ва мазмун жиҳатидан тўғри бўлади. 

Уламоларимиз ижтиҳод борасида бир қанча таърифлар келтирадилар. Жумладан:

Ибни Ҳажиб таърифи “ижтиҳод  фақиҳ уламонинг шаръий ҳукмлар асосида зонний масалани  (баёноти очиқ келмаган)  аниқлаб беришга жидду жаҳд қилишидир”. 

Аллома Омидийнинг таърифи:

“Ижтиҳод – шаръий ҳукмлардан иборат бирор масала ҳақида унинг эҳтимолий далолатини талаб қилиб кенг қамровли изланишдир. Ушбу ижтиҳодий изланиш борасида яна қўшимча қилишнинг эҳтиёжи қолмаслиги керак”. 

Биз ҳар иккала таърифдан келиб чиқиб қайси бир уламода далилларни чуқур таҳлил қилиб улардан истинбот қила олиш малакаси мужассам бўлса шу одамгина ижтиҳод қилиши мумкин бўлади, деган хулосага келишимиз мумкин. Чунки бу иш орқали бирор масала борасида бу ишни қилиш фарз, вожиб, суннат ёки ҳаром, макруҳ ёки мубоҳ бўлади, деган хулоса қилинади. 

Мужтаҳидликнинг таърифи

Мужтаҳид – шаръий аҳкомларни аниқлаб беришда илмий салоҳияти етук бўлган фақиҳ аллома кишининг жидду жаҳд қилишидир. У аллома одам ноаниқ мужмал далилларни аниқлаб унинг шаръий ечимини кўрсатиб бера оладиган салоҳиятга эга бўлиши керак. Шунга кўра бир олим, у гарчи шаръий аҳкомларда билим ва кўникмаларга эга бўлса ҳам, аммо ўзи мустақил истинбот (далиллардан ҳукм чиқариш) малакасига эга бўлмаса, у одам мужтаҳид эмас. 

“Фатво” сўзининг луғавий ва истилоҳий маънолари

Бу сўз луғатда бирор бир масалага жавоб бериш маъносини англатади. Янада аниқроқ айтсак, мушкул бўлиб турган бирор масалани ечиб беришга айтилади. Бу ҳақида ояти каримада ҳам шундай дейилади:

“Сиздан (эй, Муҳаммад,) аёллар тўғрисида фатво сўрайдилар. Айтинг: «Улар тўғрисида сизларга Аллоҳ фатво берур ҳамда Китоб (Қуръон)да тиловат қилинадиган (оятлар) ҳам: етим аёллар, улар учун фарз қилинган нарса (маҳр)ни бермасдан никоҳингизга олишга қизиқишингиз, заиф болалар ва етимларга нисбатан адолатли туришингиз (ҳақида). Нимаики яхшилик қилсангиз, Аллоҳ, албатта, уни билувчидир”. (Нисо,127). 

Ибни Атийя ушбу оятнинг тафсирида: “Сизларнинг аёллар ҳақидаги саволингизга жавобни Аллоҳ таолонинг ўзи беради” деб тафсир қилади. 

Аммо “фатво” сўзининг истилоҳий маъноси: бирор ишни вожиб ёки рухсат бўлишида Аллоҳ таолонинг кўрсатмасини баён қилиш тушунилади.

Муфтий сўзининг тарифи

Муфтий бу далил ва ҳужжатга таяниб Аллоҳ таолонинг кўрсатмасини баён қилган одамдир. Айримлар “муфтий” сўзи таърифида: 

“Аллоҳ таолонинг ҳукми хақида хабар берган одамдир” дейдилар. Фатво айтиш малакаси бу ижтиҳод қилиш малакаси ҳисобланади. Шунга кўра кўпгина уламолар “мустақил равишда ижтиҳод қила олмайдиган одам фатво бериши мумкин эмас”, дейдилар. 

Бу ҳақида имом Камол ибни Ҳамом шундай деган эди: 

“Усул алломалари бир овоздан мужтаҳид одамгина муфтий бўла олади. Аммо мужтаҳидларни сўзини ёдлаб олиб кейин етказаётган одам муфтий бўлолмайди. Шунинг учун бу одам бирор масала ҳақида саволга тутилса Абу Ҳанифа каби мутлақ мужтаҳидларнинг сўзига қарашлари ва уни етказишлари зарур. Бугун бизнинг замонамизда фатво бўлиб танилаётгин айрим жавоблар аслида фатво эмас. Улар фатвоси сўралган масалани ечиб бериш учун ўтмишда яшаб ўтган алломаларимизнинг жавобларини нақл қилишдир”.

(Давоми бор) (1-2 қисм) (3 қисм) (4 қисм) (5 қисм) (6 қисм) (7 қисм) (8 қисм) (9 қисм) (10 қисм) (11 қисм) (12 қисм) (13 қисм) (14 қисм) (15 қисм) (16 қисм) (17 қисм)

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар” китобидан.

Таржимон: Тоҳир Воҳидов.
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда коронавирусни 1 дақиқада йўқ қиладиган спрей ишлаб чиқилди

498 20:00 27.01.2021

Ҳадис илми: Имом саҳобаларни хабарга хилоф қилиши

105 19:30 27.01.2021

ЙПХ ходими бошқарган “Зил” ағдарилиб кетган

370 19:00 27.01.2021

Масофавий ва анъанавий таълим: ютуқлар, камчиликлар ва хулосалар

260 17:52 27.01.2021

Швейцарияда насронийлар камайиб, мусулмонлар кўпайяпти

1029 16:44 27.01.2021

Ўзбекистонда кўнгиллилар коронавирусга қарши эмланмоқда

197 15:44 27.01.2021
« Орқага