Янгиликлар

Бухорода араб тилига ихтисослаштирилган мактаб очилади

1270

Бухоро шаҳридаги 42–сонли умумий ўрта таълим мактаби негизида Араб тилига ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади. Мактабга ўқувчилар танлов асосида 2020-2021 ўқув йилидан олинади.

Мактаб "жаҳон миқёсида араб тилининг мавқеи ўсиб бораётганлиги ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий тилларидан бири эканлигини инобатга олган ҳолда, ёшларни араб тилини пухта ўзлаштиришга қизиқишини кучайтириш ва келажакда малакали арабшунос кадрларни тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида дўстлик ва шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида" ташкил этилаяпти.

Ихтисослаштирилган мактабнинг асосий вазифаси Бирлашган Араб Амирликларидаги Ал-Нахаён мактабларининг тажрибасидан келиб чиқиб, араб тили ва адабиёти, маданияти, тарихи, фанларининг ўқув режаларини Ўзбекистон умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига ҳисобга олган ҳолда жорий этиш ҳисобланади.

БААдаги Al Nahyaneia Model School асосий фанлар араб тили, ислом тадқиқотлари (Islamic Studies), ижтимоий фанлар, инглиз тили, математика ва табий фанлар ўқитилади. Ёрдамчи фанлар сифатида санат, мусиқа ва информацион технологиялардан дарс берилади.

Ихтисослаштирилган мактаб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги давлат умумтаълим муассасаси ҳисобланади ва Бухоро вилояти халқ таълими бошқармасига бевосита бўйсунади.

– 2020-2021 ўқув йилида Ихтисослаштирилган мактабнинг 5, 6, 7 ва 8-синфларига 
– 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб 5-синфига 30 нафардан ўқувчи танлов асосида қабул қилинади;

Мактабга иқтидорли ўқувчилар она тили, адабиёт ва чет тили фанларидан тест синови ҳамда психологик-педагогик ташхисдан саралаб олинади.

Манба: minbar.uz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Араб тилига қизиқиб қолган япониялик исломни қабул қилди

1608 11:40 23.01.2020

Қуръон ёдласам, ўқишим қолиб кетмайдими?

1444 10:35 14.01.2020

“Иншааллоҳ” сўзи немисчага ҳам кирди

1723 10:40 07.01.2020

Оят ва ҳадислар ёзилган эски қоғозларни макулатурага топшириш жоизми?

1107 17:00 25.07.2019

Араб тили ўқитиладиган марказни қайта ва қайта текширишдан мақсад нима?

3946 14:00 05.05.2019
« Орқага