14 май куни Абу-Дабидаги ал-Мушриф саройида Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад раислигида йиғилиш ўтказилди. Учрашувда барча етти амирлик раҳбарлари иштирок этди. Бу ҳақда «Al Arabiya» хабар берди.
Йиғилишда Бирлашган Араб Амирликларининг Федерал Олий Кенгаши Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи БАА президенти этиб сайлади. 61 ёшли Шайх Муҳаммад БААнинг учинчи президентига айланди.
Эслатиб ўтамиз, БААнинг собиқ президенти, Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён 13 май жума куни вафот этганди. Шайх Халифа отаси вафотидан кейин 2004 йилдан бери БАА президенти лавозимида ишлаган. У БААнинг иккинчи президенти ва Абу-Дабининг 16-раҳбари бўлган.