Бирмингемда тўрт масжидга ҳужум уюштирилди

18:30 21.03.2019 5040

Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳридаги пайшанбага ўтар кечаси тўртта масжидга ҳужум уюштирилган. Бу ҳақда “Новости” агентлиги хабар бермоқда.

Полиция маълумотига қараганда, илк ҳужум ҳақидаги хабар маҳаллий вақт билан соат 02:30 да келиб тушган: номаълум эркак катта болға билан масжиднинг ойналарини синдириб ташлаган. Кейин яна худди шундай хабар келган. Шундан сўнг полиция масжидлар жойлашган ҳудудни айлана бошлаган ва жами тўртта масжидга зарар етказилганини аниқлаган.

Полиция вакили Дейв Томпсон ҳозирча бу ҳужумларнинг сабаби маълум эмаслигини айтди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!