Янгиликлар

Бишкекда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди (фото)

7538

2018 йил 2 сентябръ куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Туркия Диёнат Ишлари вазирлиги ёрдамида “Имом Сарахсий“ масжиди очилиши маросими бўлди. Бу ҳақда Xatib.uz ўзининг телеграм каналида маълум қилди.

Маросимда Ўзбекистон томонидан Раҳимберди домла Рахмонов қатнашдилар.

Шунингдек, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳамда бошқа кўплаб мартабали меҳмонлар ҳам очилиш маросими иштирок этди. Аллоҳ Таоло ушбу муҳташам масжидни қирғиз халқига муборак қилсин.

Аввалроқ, Қирғизистондаги Марказий Республика масжиди Имом Сарахсий деб номланиши кутилмоқда дея хабар берган эдик. Қурилиш 2012 йилда бошланган бўлиб, унга Туркиянинг “Диёнат” фонди томонидан 25 миллион доллар ажратилган. Масжидга 8 минг киши, умумий ҳудудига эса 20 минг киши жойлашиши мумкин.

УЛАШИНГ:

« Орқага