Битирувчилар жамғармаси маблағлари кам таъминланган оила фарзандларини моддий қўллаб-қувватлашга йўналтирилади 

17:45 18.04.2019 271

Ҳукумат қарори билан Таълим муассасаларини битириб, юксак ютуқларга эришган шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобига шакллантириладиган битирувчилар жамғармаси ташкил этилди. “Ҳуқуқий ахборот” канали бу ҳақда маълум қилди.

Низомга мувофиқ, Жамғарма таълим муассасаларида унинг раҳбари буйруғи билан ташкил этилиши мумкин. Жамғармани ташкил этиш мажбурий эмас.

Жамғарма маблағлари қуйидагилар учун йўналтирилади:
– зарур ўқув ва илмий адабиётлар ҳамда жиҳозларни харид қилиш;
– иқтидорли ўқувчи ва талабалар, шунингдек, кам таъминланган оила фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ва мукофотлаш;
– профессор-ўқитувчилар ҳамда ходимларни рағбатлантириш ва бошқаларга йўналтирилиши кўзда тутилган. 
Албатта, эзгу ишлар халқимизга хос анъанадир. Иқтидорли ўқувчилар, талабалар, кам таъминланган оила фарзандларига қаратилаётган бундай эътибор кун келиб ўз самарасини беради.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!