Ҳикоя қилинишича, имом Шофеий раҳимаҳуллоҳнинг шогирдларидан бўлган Юнус ибн Абдул Аъло масжидда дарс бўлаётганда бир масала хусусида Имом билан ихтилоф қилиб қолди.
Юнус ғазабланиб ўрнидан турди, дарсни тарк этиб, уйига кетиб қолди. Кеч тушгач, Юнус уйининг эшиги таққиллаётганини эшитди ва: "Эшикни таққиллатаётган ким у?" деди.
Эшик қоқаётган киши: "Муҳаммад ибн Идрис" деди. Юнус айтади: "Исми Муҳаммад ибн Идрис бўлган ҳар бир киши ҳақида бирма-бир ўйлаб чиқдим.
Илло Шофеийни ўйламадим. Эшикни очсам, у кишига (Шофеийга) дуч келдим.
Имом менга: "Эй Юнус, бизни юзлаб масалалар жамлайди-ю, биргина масала ажратиб юборадими?!!" дедилар.
"Ховатир роқия журнали" саҳифасидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси