Таҳлил

Битта Шуҳрат ака «очко» йўқотса, иккинчиси  «очко» олишда давом этади

4123

Фарғона вилоят ҳокими аёллар рўмолини ечиш, масжидларни ёпиш пайида юрган бир вақтда Андижон вилояти ҳокими масжидда азон чақирувчи инсон - муаззинга машина совға қилибди.

Шуҳрат Абдураҳмонов «Андижон булбули» лақабини олган «Девонабой» жоме масжиди муаззини Муҳаммаджон Темировга нексия-3 машинасини берибди. Кейин Қуръони Карим оятлари тингланибди. Бу иш айни вақтда таҳсинга сазовор.

Шуҳрат ака, сиз зўр иш қилдингиз, сизмас андижанлик Шуҳрат акага айтяпман. Сиз минглаб одамларни «хорами» демадингиз, масжидларни ёп, рўмолларни ечтир, бўлмаса оғзингга тиқаман, демадингиз. Сиз Аллоҳнинг уйига унга ибодат қилишга чақирадиган инсонни сийладингиз. Сизни Аллоҳ қўлласин. Янаям мақтаб шундай қучоқлаб юборардимку, бу эркакчиликка тўғри келмайди-да, ака! Аши гап ака, саломат бўлўрасиз. Ошнезга тел қилиб мўнақа ишла деб қўйсез бўлакан, ака! Яна хапа бўменг, ошнез десам.

Айтганча, Ғаниев ёптирмоқчи бўлган масжидлардан бири шундоқ жонажон  Олтиариғимнинг марказида. Йўлингиз тушса, кириб икки ракат намозни канда қилманг. Масжид муаззинининг овози шу вақтгача эшитган овозларим ичида энг зўри. Исми Адҳам ака, полвон, ҳамма уни Адҳам «качок» дейди. Спортчи, жуда камтар инсон.

Зафарбек Солижонов

Манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мактабда ўқувчининг эмас, ўқитувчининг кийиниши сабабидан жанжал келиб чиққан

4293 09:55 08.10.2019

Ҳоким масжид муаззинига машина совға қилди

2019 21:01 05.10.2019

Бўз Бўстонга айлантирилди

500 18:20 30.09.2019

«Андижон-Ўш» йўналишида қатновлар йўлга қўйилди

588 15:50 25.09.2019

Вилоят ҳокими Президент тайинлайдиган вазирларни ҳақорат қилиб турса-я...

2800 19:34 29.06.2019
« Орқага