Янгиликлар

«Биз билмагандик, кутмагандик!» ёхуд «Бизни шундай тарбиялашди!»

1606

Кеча таниқли блогерлардан Нозим Сафарий Диалог лойиҳасида “Андижонда туғилишни истаган хоразмлик қиз” билан суҳбатлашиб, ютуб каналига жойлади. Суҳбат давомида блогер ўз ҳайратини суҳбатдошининг машҳур “биз билгандик, кутгандик” иборасини қўллаяроқ, “Биз билмагандик, кутмагандик” дея ифодалади.

Биз билгандик, яъни айб фақат шу қизнинг ўзида эмаслигини билгандик. Айни шу ҳақда “Андижонда туғилишни орзу қилган қиз ёхуд маддоҳлик синдироми” мақоласини ҳам эълон қилгандик.  Адашмаган эканмиз, у қиз ҳам биз шуни айтибди – айб фақат унда эмас!

"Бизни шундай тарбиялашди!".

Бу “камолотчи” қизимизнинг биз катталарга даъвоси, таънаси.

Бу замон яхшиликларидан тўлиқ баҳраманд бўлган, ҳаётни фақат оқ рангда кўрган ва минбарларнинг тўри берилган, ҳамда олқишларга кўмилган қизнинг нидоси (қизнинг ўзи ишлатган иборалар).

Бу ёқда ҳали миллионлаб яхши емаган-ичмаган, сифатли таълим олмаган, газ-электрни тансиқ матоҳ биладиган ва дини-қадриятларидан узоқ тутилган бутун бошли "йўқотилган авлод" турибди. Улар шундай даъво қилмасин! Улар таъна қилмасин! Ёмон бўлади, жуда оғриқли бўлади.

Ҳамма хато ва муаммо елкамизда. Биз катталар тезроқ ўнгланайлик. Ечим қўлимизда. Бошланғич нуқтани ҳам, борар натижани ҳам биламиз. Бизни аввалгиларимизни юксалтирган нарса юксалтиради. Динимиз ва ўтмиш қадриятларимиз бизни қутқаради. Ўзимиз ва авлодларимизни алдамайлик. Бўлмаса қолганлар ҳам "Бизни шундай тарбиялашди", дея хато-нуқсонларини бизга ағдаради. Унда кеч бўлади. Айниқса, охиратда.

 

Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нега раҳбарлар халқни ҳақорат қилаверди?!

2457 14:00 09.10.2019

Эзгулик билан тўлдирилмаган руҳиятни ботил нарсалар эгаллаб олади

840 14:05 13.09.2019

Билимли ва тафаккур қилувчи болаларни тарбиялаш

841 22:00 26.07.2019

Болалар қачон ўғрилик қилади?

746 12:35 18.07.2019

Нўъмон Али Хон: Қуръонда фарзанд тарбияси ҳақида (2-қисм)

2480 00:20 13.07.2019
« Орқага