Абдулла Абдуқодиров, иқтисодчи: «Тарихга назар соладиган бўлсак хонлик даврида ҳудудлар катта-катта дарёларнинг бошланиш қисми билан ўлчанган. Лекин, миллий чегаралар бўлмаган. Хонликларда турли миллат вакиллари яшаган. Шу юз йил ичида халқларни 5 та ҳудудга бўлиб асосий тил бўйича ном бериб, бир мамлакат ва бир тил деб эълон қилишди. Ва мамлакатлар ўртасидаги энг катта низога сабаб бўлди. Масалан, бугунги кундаги муаммомиздан бири Фарғона водийсига Қамчиқ довони, торгина йўл орқали ўтиб борамиз. Лекин хонлик даврида бемалол Хўжантдан текис йўл билан борилган. Чегаралар ҳа сунъий чизилганини кўрамиз. Менинг фикрим биз ва қўшниларимиз миллий суверенитетга эришамиз деб жуда катта хато қиламиз. Бу ерда турли миллатлар бор ва шу сабаб халқ ғояси деб гапиришимиз керак. Яъни шу ерда яшаган миллат ва эллат халқнинг бир қисми деб билиши керак ўзини»