Таҳлил

«Биз нимада ортдамиз?»

797

Ҳақиқатан бизга таҳлилчилар керак. Танқидий фикрлаш қобилиятига эга, ўз позициясидан туриб воқеа-ҳодисаларга холис баҳо бера оладиган, омманинг фикрига дарров қўшилиб кетмайдиган, давлатдан "очко" олишни мақсад қилмаган, диёнатли ватанпарвар таҳлилчилар Ўзбекистон ривожи учун ўта зарур.

Чет элларда бу йўналишда ўз таҳлилчиларига эга катта-катта ташкилотлар бор, жорий ҳолатни мониторинг қилиб келажак прогнозлари билан шуғулланадиган.

Диёнатли бўлиши иқтисодий фойдани эътиқоддан устун қўймаслиги учун керак.

Шу билан бирга воқеликни ҳам доимо ҳис қилиб туриш керак, қачон нимани гапириш мумкин, одамлар нимага тайёру, нимани ҳозир қабул қилолмайди, каби масалаларда ўткир бўлиши керак.

Кўп соҳаларда мутахассисларимиз етарли, тўғри, ҳозир фазовий кема учиролмаймиз, лекин иқтисодиётнинг реал сектори, молиявий секторларда, қишлоқ хўжалиги, таълим соҳасида кўзгар кўринган, фикри инобатга олинадига мутахассислар бор.

Энди бизга шу соҳаларни тушуниб, уларни бир бутун кўриб, мавжуд ҳолатни таҳлил қила оладиган мутахассислар керак.

Ва, энг асосийси, ушбу мутахассислар оммага чиқишдан қўрқмаслиги, журъатли бўлиши керак. Воқеа-ҳодисаларни шарҳлашда фаол бўлиши, ОАВ ҳам уларни кўтарилаётган масалаларда эксперт сифатида кўриб, жалб қилиб туриши керак.

Шунингдек, экспертлар (бизнинг вазиятда таҳлилчилар) мустақил бўлиши керак. Тўғри, давлат томонидан уларга грантлар ажратилиши мумкин, лекин ишларига аралашмаслик шарти билан.

Россия ОАВда тарқалган бир хабар кўпчиликни бошини айлантириб қўйди, Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўишилиш масаласи. Бу мавзуда, биринчидан, жиддий таҳлилий мақолаларнинг йўқлиги оммани ҳис-туйғуларга берилиб фикр билдиришига кенг йўл очиб берди. Иккинчидан, бизникилар бор таҳлилий мақолаларни ҳам ўқишмайди, чунки уларнинг ҳажми катта, ўқиш учун фикрни бир жойга жамлаш керак ва тўғрисини айтганда, ўрганишмаган, аниқроғи ўргатмаганмиз.

Бизда қисқа мақолалар (қисқалигидан мақола деб ҳам бўлмайди) трендда, шартта ўқийсан, шарҳ бериб кетаверасан. Твиттер-формат бундан мустасно.

Хулоса қилиб айтсак, мусулмон одам барча соҳада илғор бўлиши керак. Таҳлилий фикрлашни ривожлантириш ҳам шулар жумласидандир.

Ғайратхўжа Сайдалиев

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаластинликлар тинчликдан ҳам аввал адолатга муҳтож

332 17:00 18.11.2019

Ҳокимларни тайинлаш маъқулми ёки сайлаш?

390 16:03 18.11.2019

Ҳафта дайжести: Таҳлилий мақолалар

202 15:00 17.11.2019

Ҳафта дайжести: «Энг сара таҳлилий мақолаларни ўқишни унутманг!»

321 18:00 10.11.2019

Ҳафта дайжести: «Энг сара таҳлилий мақолаларни ўқишни унутманг!»

305 10:00 03.11.2019

Ҳафта дайжести: Таҳлилий хабарлар

364 16:00 27.10.2019
« Орқага