Ислом

Биз қaндaй нaмоз ўқияпмиз?

1992

Имом Aбу Ҳанифанинг энг кучли шогирдларидан бири қози Aбу Юсуф Ҳотим ал-Aсомм исмли бир ёш йигит масжидда зуҳд ҳақида суҳбат қилаётгани ҳақида эшитдилар. Ўқувчиларига қараб: "Юринглар, унинг олдига бориб савол берамиз, агар саволимизга жавоб берса, ўтириб суҳбатига қулоқ соламиз”, дедилар.

Масжидга кириб ундан сўрадилар: “Эй ёш йигит, менга намоз ҳақида хабар бер!”

Ҳотим ал-Aсомм жавоб берди: “Одоби ҳақида сўраяпсизми ёки кайфияти ҳақидами?”

Қози Aбу Юсуф ичларида: “мендан ундан бир савол сўрасам, у иккита қилиб қайтарди-я”, деб ажабланиб қўйдилар. Сўнг Ҳотимга қараб: “Одоби ҳақида хабар бер”, дедилар. 

Ҳотим жавоб берди: “Одоби шуки, Aллоҳнинг буйруғига биноан ўрнингиздан турасиз, ўзингизни ҳисоб-китоб қилган ҳолда юриб борасиз, ният билан намозга кирасиз, Aллоҳни таъзим қилиш ила такбир айтасиз, тартил ила қироат қиласиз, хушуъ (тавозеъ) ила рукуъ қиласиз, хузуъ (итоат) ила сажда қиласиз, ихлос ила ташаҳҳуд айтасиз, раҳматдан умид қилган ҳолда салом берасиз”.

Қози Aбу Юсуф: “кайфияти ҳақида хабар бергинчи”, дедилар.

Ҳотим жавоб берди: “Каъбани рўпарангизга қўясиз, кўз олдингизга тарозини келтирасиз, оёқларингиз остига сиротни, ўнг томонингизга жаннатни, чап томонингизга дўзахни қўясиз. Ўлим фариштаси орқадан сиз томон келаётганини ҳис қиласиз. Aна ундан кейин намозингиз қабул бўлдими ёки ўзингизга қайтарилдими, билмасдан иккиланиб турасиз”

Қози ундан сўради: “Неча йилдан буён шундай намоз ўқийсан?”

Ҳотим жавоб берди: “20 йилдан бери”

Қози Aбу Юсуф шерикларига ўгирилиб: “Юринглар, эллик йил ўтказиб юборган намозларимизни қазосини ўқиймиз”, деди.

Aллоҳим, бизларни намозни одоблари ва кайфиятлари ила қоим қиладиганлардан қил! Aллоҳим, бизни мағфират қил, раҳматингга ол ва тавбамизни қабул эт!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истисно ва Пайғамбарлар алайҳимуссалом аёллари ҳақида

723 19:20 07.07.2020

Қабул-2020: ««Ҳидоя (Мулла Қирғиз)» ўрта махсус Ислом билим юрти

700 18:00 06.07.2020

Алҳамдулиллаҳки, сигирга сиғинмаймиз...

1018 19:30 05.07.2020

Қабул-2020: «Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом таълим муассасаси

790 21:00 04.07.2020

Намоз тарк этиб бўлмас ибодатдир

902 16:00 04.07.2020

ФАРИШТАЛАР

1400 12:00 04.07.2020
« Орқага