Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Биз Расулуллоҳни нега яхши кўрамиз?

823

Росулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюк саҳобий Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу сўрадилар: "Эй Расулуллоҳ, сиз учун энг севимли инсон ким?" Расулуллоҳ ҳеч иккиланмай, тараддудланмай жавоб қилдилар: "Ойша". 

Амр ибн Ос Расулуллоҳ учун энг севимли инсон мен бўлсам керак, деб ўйларди. Сабаби, у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир одамга шундай гўзал муомала қилардиларки, ҳар одам у зот учун энг севимли менман деб ўйлар эдилар. Амр Ибн Ос умидини йўқотмаганди. Саволида давом этди: "Эркаклардан-чи?". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна тараддудсиз жавоб қайтардилар: "Ойшанинг отаси!".

Расулуллоҳнинг мана шундай кучли муҳаббатига эриша олган Ойша розияллоҳу анҳо айтадилар:

"Кунларнинг бирида Расулуллоҳнинг жуда хурсанд пайтларини топиб, у зотга айтдим: “Эй Расулуллоҳ, мени дуо қилинг!.” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларига энг севимли бўлган зот – Ойша онамизни дуо қилдилар: “Эй Аллоҳ, Ойшанинг ўтган ва келажакда бўладиган, ошкора ва махфий гуноҳларини кечиргин!” Ойша онамиз бу дуодан шунчали қувондиларки, хурсандчиликдан нурли юзлари кулгига тўлди. Қандай қувонмасинлар, ахир дуоси қайтарилмайдиган зот уларни бундай дуо қиляптиларку!

“Дуоим сени бунчалар қувонтирдими? - дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Ҳа, дедилар Ойша онамиз. Шунда Расулуллоҳ жавоб қилдилар: Аллоҳга қасамки, бу менинг умматим учун ҳар бир намозимда қиладиган дуоимдир!”

Мана шунинг учун биз Расулуллоҳни яхши кўрамиз!

Ўзлари учун, энг севимли аёлларига қилган дуоларини биз учун ҳар намозда қиладиган, бизни – умматларини она фарзандларини яхши кўргандан кўпроқ яхши кўрган зотга қандай қилиб муҳаббатимиз бўлмасин?!

Маҳмуд Усмон

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда зилзила сабабли 7 кунлик миллий мотам эълон қилинди!

379 07:30 07.02.2023

Алижон Аксой: «Инша Аллоҳ, биргаликда бу фалокатни енгиб ўтамиз!»

1031 22:25 06.02.2023

Иккинчи хотин бўлиш айбми? 

1591 20:05 06.02.2023

Ўзбекистон жойлашган минтақада кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжудми? — ФВВ хабари

1273 19:36 06.02.2023

Россия ва Эрон Татаристонда дрон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

483 18:10 06.02.2023

Муфтий ҳазратлари Туркия халқига ҳамдардлик билдирди

568 17:41 06.02.2023
« Орқага