“Биз Саудия Арабистонига босим қилишимиз керак”

23:30 08.11.2018 1237

Мисрлик журналист ва ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларига кўра, ўлдирилганига деярли 40 кун бўлган журналист Қошиқчига нима бўлганини билиш учун Саудия ҳукуматига босим ўтказиш керак.

– Очиғи 40 кундан ортиқ вақт ўтганидан кейин халқаро ҳамжамият Жамол Қошиқчининг қотили ҳақида унутган кўринади, – деди Усома Ғавиш. – Кўриниб турганидек, Жамол ҳақидаги хабарлар долзарблигини йўқотиб, Саудия истаганидек кундалик хабарга айланиб бормоқда. Уларга вақт керак эди ва мақсадларига эришишди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!