Биз татбиқ қилишда ва изидан эргашишда муҳтож бўлган суннат

15:00 15.05.2019 738

Айрим мусулмонларнинг фикри торлигидан, набавий суннатни соқол қўйиш ва шимни калта кийишгина деб, ишонишади. Тўғри, бу ҳам диннинг зоҳирий томонига тегишли жузъий суннат бўлиб, ўзгарувчанлик масалаларига дохилдир.

Аммо биз татбиқ қилишда ва изидан эргашишда муҳтож бўлганимиз суннат - у диннинг жавҳари ва мақсадига тааллуқлидир. Исломнинг олий рисолати бизни гўзал хулқларга, нафсни поклашга, ақлни ишлатиш ва иродани озод қилишга чақиради.

Шунингдек Ислом бизни амалга, уни мукаммал бажаришга, илмга, уни ёйишга, фиқҳга ва янгиланишга ҳам чорлайди. Ислом янгиланиш ва уйғониш динидир.

Бунга лаббай дейдиган борми?!

Доктор Салоҳиддин Кофтарў

Мубашшир Аҳмад таржимаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!