Таҳлил

«Биз ўсмирларга қуруқ насиҳат эмас, руҳий тарбия керак!»

590

Мактабда юқори синф ўқувчилари, айниқса, 10-11-синфдагилар тўполон қилса, бирор номаъқул иш қилса, "бу бўйдоқ бўлиб қолибди…" деб маломат қилишади. Барчамиз биламизки, фарзанд балоғат ёшига етгунича ота-онасига сўзсиз итоат қилади, ҳурмат қилади, қайсидир маънода қўрқади ҳам. Аммо бўйга етгани сари ўзини ўзи бошқаришга, мустақил ҳаётга, яъни аниқроғи ўзини айтганини қилишга ҳаракат қилади.

Ўзимнинг бошимдан ўтаётгани ва бунга кўп гувоҳ бўлаётганим сабаб яхши  биламанки, биз бу ёшда қуруқ гаплардан кўра руҳий тарбияга муҳтож бўламиз. Ҳозир ота-она муҳаббати фарзандни авайлаб-асраш билан ўлчанади. Олдингилар фарзандга муҳаббат деганда гўзал тарбия беришни, фарзандларининг келажагини тушинишган. Агар ота-оналаримизни ўтмишларига назар солсак, улар буви-буваларимиз ўзларини ёмон кўрсатиб бўлса ҳам фарзандларига гўзал хулқ эгаси бўлишини таъминлай олишган.

Раҳм қилмаганга раҳм қилинмайди

«Жоҳилиятга қайтишдан қўрқдим...» ёхуд «Дунё бир гап бӯлар, охиратни асранг!»

Фарзандини олим қилмоқчи бўлган оналар...

Ҳозир замон ўзгариб кетгани сабабли биз ёшлар кўпроқ руҳий тарбияга муҳтож бўлмоқдамиз. Болалигимиздан баъзи сабабларга кўра масжидга бориб тарбия, одоб илмларини ўрганишдан бебаҳра қолганмиз ва вақт ўтиши билан бундан буткул узилиб қолдик. Энди буларнинг азобини ўқитувчилар тортмоқда. Болаларнинг тарбиясизлиги, бошқаларга нисбатан ҳурматсизлиги сабаб ўқувчиларга дарс беришга қийналишмоқда. Ундайлар ўзларининг тарбиясизлиги сабаб бошқаларни ҳам илмдан тўсиб қўйишмоқда. Бунинг натижасида ўқитувчилар дарс ўтиш, илм бериш ўрнига дарс пайтида ўқувчиларга тарбия беришга, уларни тинчлантириш билан оввора бўлмоқдалар ва дарс вақти шу овворагарчилик билан якун топмоқда. Кошки энди булар таъсир қилса экан. Мени бир савол қийнайди, бундай илм уёқда турсин тарбиясиз авлод кимга керак?

Шахсий фикрим шуки, давомат соч, соқол, форма каби ташқи кўринишларга берилган эътиборни,  ёшларни аввалам бор тарбия илмини ўрганишга, кейин диний ва дунёвий илмга қаратилганда анча унумлироқ бўлар эди. Натижада ўғрилик, қотиллик, зўравонлик, зино ва ҳоказо жиноятлардан ёшларни тўсган бўлинарди. Албатта биламизки, тарбия ва илм, жиноят ва номаъқул ишлардан тўсади.

Бу борада мактабларга яқин жойлардаги имом-хатиблардан унумли фойдаланиш, ҳафтанинг маълум бир кунида руҳий тарбия дарсларини киритиш мақсадга мувофиқ бўлса керак. Ўшанда ёшлар ўз руҳий эҳтиёжларини интернетдан қондирмаган, турли хил диний оқимларга кириб, ўзига ҳам, оиласи ва жамиятга ҳам зарар келтирмаган бўлармиди...

P.S: Диний илм ва масжидга келсак, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси томонидан тайирланган масжид вакиллари ёмон йўлга бошлайдилар деб ўйламайман.

 

Сиз катталарга эҳтиром ила,

Абдулвоҳид Зaбиҳуллоҳ

 

Таҳририятдан: ушбу йигитнинг фикрлари жўяли туюлди бизга. Сизчи, азиз муштарий, Сиз қандай фикрдасиз? Мулоҳазаларингизни биздан дариғ тутманг, фикр ва мулоҳазаларингини кутиб қоламиз.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қизимга ўгитлар

1041 10:05 14.09.2019

«Хамрни қандоқ мубоҳ этдинг?» деса, қандай ҳужжат келтирасан?

1135 11:05 10.09.2019

Нафсимга деганларим...

637 16:30 31.08.2019

Имтиҳон стрессими ё ҳаяжони?

1987 09:00 07.05.2019

Ўзимга насиҳатлар

1025 17:00 13.04.2019
« Орқага