Биздан талаб қилинган нарса ибодатдир

09:30 05.02.2019 616

Аллоҳ таоло сизу бизга гўё шундай дейди:
Эй одам боласи! Мен сени ўзининг ҳаёти ва юмушлари йўлида автоматик равишда кезиб юрадиган ҳайвон каби қилиб яратмадим. Сенга ақл бердим ва ихтиёрга эга қилдим. Тиловат қилинадиган Қуръонда бажаришинг лозим бўлган вазифангни олдингга тайин қилиб қўйдим. Вазифангни ўз ихтиёринг билан бажаргин, дедим.

Эй одам боласи! Сени ўз вазифаларидан зинҳор четга чиқмайдиган барча жонзотлардан фарқли равишда Аллоҳ сенга ақл ва эркинлик бериб имтёзга эга қилсаю, гоҳида вазифангдан қочиб, гоҳида бажаришинг ажабланарли, ғалати нарса эмасми?!

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий ўзининг ҳикматларидан бирида айтади:
"Сенга кафолати берилган нарсада ижтиҳод қилмоғинг* ва сендан талаб қилинган нарсада камчиликка йўл қўймоғинг сендаги қалб кўзини беркилганидир".

*Бизга кафолати берилган нарса ризқ, биздан талаб қилинган нарса ибодат.

Абдуллоҳ ҒУЛОМОВ таржимаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!