Таҳлил

Бизга “прописка” керакми?

2356

Жаҳон банки тадқиқотчиси Уильям Сеиз ўтказган тадқиқот бўйича, Ўзбекистон ички миграция даражаси бўйича жаҳонда энг қуйи ўринларда туради. Мамлакатдаги урбанизация кўрсаткичларида 2009 йилдан буён турғунлик кузатилмоқда, дейилади унинг тадқиқотида.

Тадқиқотчи “прописка” режими ва шаҳарда яшаш харажатларининг қишлоқ ҳудудларга нисбатан анча юқорилиги ички миграцияга тўсиқ бўлаётган айтиб ўтган.

Тошкентда яшаш харажатлари Ўзбекистон бўйича ўртача кўрсаткичдан 5,5 баробарга кўп. Бу эса қишлоқларда яшаётган деярли барча фуқароларнинг пойтахтда ҳаёт кечиришга қурби етмаслигини билдиради.

2018 йилда Тошкент шаҳридаги ўртача маош миқдори қишлоқ жойлардаги ўртача ойликдан 88 фоизга, республика миқёсидаги ўртача маошдан 61 фоизга юқорироқ бўлган.

Сўровлар натижасига кўра, аҳолининг тахминан 90 фоизи – барча регистрацион чекловларни бекор қилиш тарафдори.

Таъкидланишича, “прописка” режимини бекор қилиш билангина урбанизация фаоллашишига эришиб бўлмайди. Бунинг учун шаҳарларда арзон уй-жойлар қуриш суръатини ошириш керак.

Ўтказилган сўровлар ўзбекистонликларнинг 80 фоиздан кўпроғи бу фикрга қўшилишини кўрсатган.

Тадқиқотчининг фикрича, аҳолининг кўчиш суръатлари сустлиги мамлакатда меҳнат унумдорлиги ва бандлик даражаси ўсишига салбий таъсир қилади.

Жаҳон банкининг расмий сайтида эълон қилинган ҳужжат банкнинг «Қашшоқлик ва тенглик» глобал амалиёти доирасида ўтказилган бўлиб, ундаги маълумотлар Жаҳон банки ва Тараққиёт стратегияси маркази ҳамкорлигида 2018 йилдан буён ўтказиб келинаётган «Ўзбекистон фуқароларини тинглаш» сўрови натижаларига асосланган, деб ёзилади Уильям Сеизнинг тадқиқотларида.

Таҳририятдан: Ўтган йилнинг охирида “прописка” қилиш осонлашади ёки бекор қилинади, деган гаплар чиққан эди. Фуқароларимизнинг ўз юртидаги қийинчиликлари собиқ Иттифоқ сарқити бўлган “прописка” туфайли  яна қанча давом этади. Ҳукуматнинг ID карталар орқали фуқароларга енгиллик яратилади, прописка бекор қилинади ва фақат қайд қилиш амалиёти бўлади, деган ваъдалари тезроқ амалга ошса, минглаб, балки миллионлаб одамларнинг мушкули осон бўлар эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Белоруссия: пайғамбар алайҳиссаломни мазах қилган муҳаррирни қамаган давлат

658 20:06 27.09.2020

“Фаластин мустақил бўлсагина Яқин Шарқда тинчлик бўлади”

426 16:05 27.09.2020

Қалбингиз зангини кетказяпсизми?

331 14:05 27.09.2020

Исо алайҳиссалом ва қароқчининг тавбаси ҳақида

585 13:05 27.09.2020

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида қуролли тўқнашув бошланди

1081 12:28 27.09.2020

Таъзия: Довудхон домла вафот этдилар

2037 11:40 27.09.2020
« Орқага