“Бизнинг Исломдан бошқа келажагимиз йўқ”

18:00 08.03.2019 2182

Туркия дин ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош Диёрбакир вилоятининг Сур туманидаги “Фотиҳ Пошо” жоме масжидида Рағойиб кечаси муносабати билан ташкил этилган тадбирда қатнашди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар бермоқда. 

Мазкур масжидга тўрт йил муқаддам террорчилар ўт қўйиб юборган эди. 

“Азон айтилмасин деб тўрт йил аввал террор ҳужуми туфайли харобага айланган масжидда қайта тиклаш ишлари тугатилганидан кейин илк хуфтон намози Рағойиб кечасига тўғри келди”, – деди Эрбош. 

У мусулмонлар сифатида биродарлик алоқаларини кучайтириш зарурлигини айтиб, фитналардан ҳушёр бўлишга чақирди. 

“Бизнинг Исломдан бошқа келажагимиз йўқ. Ўтмишимиз ҳам Ислом, келажагимиз ҳам Ислом. Қиёматгача зурриётларимиз Ислом билан шарафланади, қиёматгача азон овози ўчмайди”, – деди дин ишлари бошқармаси раиси. – Иншааллоҳ, 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!