Ҳукмдорлар муллаларга қуллуқ қилган даврлар...

15:00 13.01.2019 2303

Бизнинг уммат... 

Усмонийлар давлатининг илк муфтийси Мулла Фонарий (асл исми Шамсиддин Маҳмуд) бўлган. У зот Мовароуннаҳрда таваллуд топган, кейинчалик Онадўлига кўчган экан.

Wikipediaʼда Мулла Фонарий ҳақида ўқиётиб қизиқ бир фактга дуч келдим: Бурса шаҳрида қози бўлган вақтда бир масалада султон Йилдирим Боязиднинг гувоҳлигини қабул қилмаган, бу билан ҳукмдор ва оддий фуқаронинг ҳуқуқи тенг эканини кўрсатиб қўйган экан.

Ривоят қилинишича, Йилдирим Боязид намозларини жамоат билан ўқимагани учун қози унинг гувоҳлигини қабул қилмаган ва юзига қараб: “Ёлғон гапириш эҳтимолинг бор“, деган.

У пайтлар муллалар ҳукмдорларга эмас, ҳукмдорлар муллаларга қуллуқ қилар экан...

Аброр МАШАРИПОВ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!