Янгиликлар

Блогер 60 нафар талабанинг шартнома пулини тўлаб берди

2802

Ҳуқуқшунос, блогер Хушнудбек Худойбердиев телеграм каналида талабалар учун махсус акция ташкил қилганди.

Унга кўра, тадбиркорлар илк маротаба @xushnudbek каналида реклама жойлаштириш имконига эга бўлишди. Реклама эвазига эса эҳтиёжманд талабалардан бирининг шартнома пулини тўлаб бериши талаб этилди.

Тадбиркорлар учун талабалар рўйхати махсус анкета орқали муштарийлардан сўровлар қабул қилинди. Ўртада шубҳа пайдо бўлмаслиги учун тадбиркорлар бевосита талабаларнинг ўзи билан боғлаб берилди.

Акция доирасида бугунги кунгача 60 нафар (47 нафар чин етим, 13 нафар отаси вафот этган) талабаларнинг тўлов-шартнома пули тўлаб берилди. Ҳозирда яна 4 нафар талабанинг контрактини тўлаш жараёнлари кетмоқда.

Тўланган 60 нафар талабанинг 59 нафари кундузги, 1 нафари сиртқи таълимда ўқийди. Кундузги таълимда 49 нафар талабага 1 йиллик, 10 нафар талабага ярим йиллик контракт тўланди (барчаси стипендияли кўринишда). 1 нафар сиртқи таълим учун ярим йиллик тўлаб берилди.

Хушнудбекнинг таъкидлашича, чиққан рекламалар сони анча кам, тўланганлар кўп. "Айримлар рекламани рад этиб, шунчаки эҳсон қилишди. Масалан, рўйхатдагиларнинг 80 фоизига битта компания тўлаб берди ва номи сир қолишини истади. Шунингдек, айрим рекламалар ҳали чиқмади, навбати билан эълон қилинади", деб ёзган блогер.

Манба: Хушнудбек Худойбердиевнинг Телеграм канали

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Халқаро Донорлар куни муносабати “Яхшилик қил, албатта қайтади“ акцияси ўтказилади

380 16:00 12.06.2019

Диққат акция! Кўзи ожиз юртдошларимиздан ёрдамингизни аяманг

1251 11:20 08.05.2019

Янгиқўрғонлик имомлар беморларга ёрдам бериш мақсадида хайрия акциясини бошлашди

709 15:40 20.02.2018

Ижтимоий тармоқларда дўппи кийиш акцияси бўлиб ўтмоқда

2174 22:00 08.01.2018
« Орқага