Таҳлил

Блогер: Tashkent City'га масжид керак эмасми?

2304

Таниқли блогер Мусанниф Адҳам фейсбук ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида пост қолдирди. Унда пойтахтимиз марказидаги бир масжиднинг тақдири ҳақида сўз боради:

"Тўрт кун бурун Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Шуҳрат Ғаниевнинг Данғара туманидаги Саид Аҳмадхон Ҳожи масжиди, Учкўприк туманидаги Хўжа Муҳаммад Вале масжиди, Олтиариқ туманидаги Шоҳи Толиб масжидларини ёпишга буйруқ берган ўша машҳур мажлисига ишора қилиб, "Ўзбекистонда масжидлар ёпилмайди, очилади", деб баёнот берганди.

Аммо Тошкент марказидаги тарихий Ўқчи ва Олмазор маҳаллари орасида жойлашган, ҳозирда Tashkent City ҳудудида қолиб кетган "Орифжонбой" масжиди музейга айлантирилаётган экан. Шу масжидга 2008 йил июнида бир неча марта намоз ўқишга кирганман. Яъни, ўз вақтида ишлаб турган масжид эди. Балки бу маҳалла тўлиқ бузилгунча ҳам ишлагандир.

Tashkent City'га масжид керак эмасми? Ўзи шундайига ҳам шаҳар марказидаги тарихий маҳалла йўқолди. Энди ҳеч бўлмаса масжидни масжид қилиб сақлаб қолиш керак эди: City'да яшайдиганлар, ёхуд бу ердаги бизнес марказларига иш билан келадиган маҳаллийю хорижий ишбилармонлар орасида намозхонлар ҳам бўлади, ҳар ҳолда. Шундай экан, қуруқ музейдан кимга наф?

P.S. Пост ёзилганидан 5 соат ўтиб, Tashkent City ҳудудида бўлган тарихий "Хизматчи" маҳалласида яшаган бир киши алоқага чиқиб, "Сиз адашяпсиз, бу масжидда сўнгги 50 йилдан бери намоз ўқилмаган. 1970 йиллардан 2000 йилгача бу бинода дорихона бўлган. Сиз намоз ўқиган масжид эса бошқа, эски, хароба бўлиб қолганди. Номини эслолмайман, бузиб ташлашди. Ҳозирда Dream City ўша ерда "Тайсонга қўшни бўладиган" уйларни қуряпти" деб ёзиб қолди. "Хароба бўлса ҳам масжид эди, бузиб ташлаб ўрнига янги масжид қурса бўлармиди?" – десам, "Ҳа, бўларди", деди.

Хуллас, масжидни эслашда хато қилибман – мен намоз ўқиган масжид бошқа, музейга айлантирилган "Орифжонбой" масжиди бошқа экан. Буни шу масжид рўпарасидаги ҳовлида яшаган киши тасдиқлади.

Аммо моҳият ўзгармаяпти: City'га масжид керак эмасми?"

Маълумот учун: Тошкент шаҳар Олмазор тумани (Ҳуррият кўчаси)да жойлашган ушбу масжидни, маҳалла оқсоқоллари тақдим этган маълумотларга кўра, ака-ука деҳқонлар Иброҳимбой ва Орифжонбойлар ўзларининг от-араваларини сотиб қурдирганлар.

1820-1825 йилларгача мадраса бўлган. Иккинчи жаҳон уруши даврида “военкомат” сифатида фойдаланилган. Урушдан кейинги даврда селхоз техникуми бўлган.

1991-1992 йиллардан ҳозирга қадар масжид сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Манба: shosh.uz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бахчисаройда Хон саройи ҳудудидаги масжидни тиклаш лойиҳаси тасдиқланди.

369 12:00 12.10.2019

Дунё мусулмонлари: Сенегалда Ғарбий Aфрикадаги энг катта масжид очилди (фотожамланма)

612 10:07 07.10.2019

Ҳинд океанида беш асрлик масжид бор

1071 12:05 05.10.2019

Истанбулдаги зилзилада масжид минорасига зарар етди

1050 10:25 27.09.2019

Алматида янги масжид фойдаланишга топширилди (фотожамланма)

518 10:40 25.09.2019
« Орқага