Янгиликлар

Блогерга туҳмат қилган матбуот хизмати ходимига иш қўзғатилди

1371

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Гулшаной Қошқарова Human.uz ахборот портали муассиси ҳисобланган “Human Media” масъулияти чекланган жамияти бош директори, журналист ва блогер Хуршид Далиевга нисбатан очиқдан-очиқ ҳақорат қилиб, унга нисбатан туҳматдан иборат сўзларни ишлатган.

Хуршид Далиевнинг шикоятига асосан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддаси (туҳмат) билан маъмурий иш қўзғатилди.

Маълумки, журналист Х.Далиев ўзининг телеграмдаги канали орқали ҳудудлардаги ижтимоий муаммоларни ёритиб келади.

Шаҳар ИИБ томонидан тўпланган ҳужжатлар 2019 йилнинг декабр ойида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Андижон шаҳар маъмурий судига юборилган.
  
Ҳозирча суд иши қачон бошланиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Маълумот учун, туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари (4 млн. 460 минг сўм)дан олтмиш баравари (13 млн. 380 минг сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Мавзуга оид:
Блогер: "Ҳозир 1937 йил эмас-ку?!"

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент журналистларга мурожаат қилди!

1565 19:29 17.07.2020

Месси, мухбирнинг саволи ва... улуғларимиз

5435 10:25 28.06.2020

Муфтий Усмонхон Алимов: “Журналист ва блогерларни энг асосий таянчим ва энг яқин ёрдамчим деб биламан”

1190 13:40 27.06.2020

Грузиялик журналистни Рамзан Қодиров ўлдирмоқчи бўлганмиди?

1828 07:00 18.06.2020

Путинни ҳақоратлаган грузиялик журналистни ким ўлдирмоқчи бўлди?

1235 19:30 16.06.2020

Исроил ҳарбийлари 3 фотожурналистни ярадор қилди

596 00:00 14.06.2020
« Орқага