БМТ: 10 кунда Шарқий Ғутадан 45 минг киши қочиб кетди

21:00 21.03.2018 667

БМТ тарқатган хабарга кўра, 11 мартдан бери Шарқий Ғутадан қочган аҳоли сони 45 мингдан ошган.

БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирада ўтказилган матбуот анжуманида ташкилот матбуот котиби Стефан Дугрик уруш зоналарида ҳали ҳам қамалда бўлан минглаб тинч аҳоли вакилларини ҳимоя қилиш зарур эканини айтди. 

Дугрик БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича агентлиги Суриядаги гуманитар аҳвол тобора ёмонлашиб бораётганидан, шу билан бирга уруш ўчоғи янада аланга олаётганидан ташвишда эканлигини билдирди. 

Шунингдек, қочоқларнинг сони кун сайин ортиб бормоқда. Агентликнинг Шарқий Ғутадан қочган қочқинларни қарши олувчи лагерлари тўлиб тошган. У ерда санитар аҳвол жуда оғир.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!