БМТ Бош котиби: «Ҳокимиятнинг суиистеъмол қилиниши – терроризм сабабларидан бири»

15:40 11.07.2019 291

Кения пойтахти Найробидаги конференцияда нутқ сўзлаган БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш терроризмнинг келиб чиқиш сабабларига тўхталиб ўтди.

“Терроризм ва жанговар экстремизмни ҳеч нарса оқламайди, лекин булар бекордан-бекорга пайдо бўлмаслигини унутмаслигимиз керак”, – деди Гутерриш.

Бош котибнинг айтишича, бажарилмаган ваъдалар ва адолатсизлик, инсон ҳуқуқларининг бузилиши одамларда умиднинг йўқолишига олиб келади, қашшоқлик ва таълимнинг йўқлигини ёшларнинг радикаллашувига йўл очади.

“Давлат томонидан зўравонлик ва ҳокимиятнинг суиистеъмол қилиниши эса сабр косасини тошириб юборади”, – деди у.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!