Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БМТ Бош котиби Путин билан гаплашиб олди

568

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш чоршанба куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали Украинадан дон экспорт қилиш ташаббуси, Россия озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш, шунингдек, Запорожье атом электр станциясини муҳокама қилди.

"Путин билан суҳбатим бугун эрталаб бўлиб ўтди. Бизда Қора денгиз ғалласи ташаббуси, уни кенгайтириш ва эҳтимолий кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш имконига эга бўлдик. Биз Россия озиқ-овқат ва ўғитларини экспорт қилиш йўлидаги мавжуд тўсиқларни муҳокама қилдик", — деди Гутерриш матбуот анжуманида.

Украина ва Россиядан озиқ-овқат экспорти масаласидан ташқари, Гутерриш ва Путин Запорожье атом электр станцияси атрофидаги вазият, Еленовкадаги тергов изоляторидаги отишма фактларини аниқлаш бўйича БМТ миссияси ҳамда дунёдаги бугуниги вазият ҳақида гаплашиб олди.

Гутерриш Қора денгиз дон ташаббусини кенгайтириш ва кенгайтиришга эришиш умидида эканлигини айтди. Унинг тушунтиришича, масалан, келишувнинг кенгайтирилган варианти Россия аммиакини экспорт қилишни ташкил этиш чора-тадбирларини ўз ичига олиши мумкин.

"Агар Россиядан ўғитлар экспорти йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш имкони бўлса, бу ушбу товарлар бозорларидаги вазиятни нормаллаштиради. Шунингдек, келгуси йилда қишлоқ хўжалиги ишларини одатдаги ҳажмда олиб бориш имконини беради", — дея қўшимча қилди Бош котиб. 

Эслатиб ўтамиз, 22 июль куни Истанбулда БМТ, Россия, Туркия ва Украина иштирокида Украинанинг учта порти – Черноморск, Одесса ва Южний портларидан ғалла экспорти йўлагини яратиш бўйича иккита ҳужжат имзоланганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Унаштирилгач кўришиб юрса бўладими?

1996 09:15 18.01.2023

Aфғонистондаги портлашда 7 киши ҳалок бўлди

485 12:09 06.12.2022

Қатар жаҳон чемпионатида нимага эришади?

1846 18:00 21.11.2022

Қирғизистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини чеклади

514 15:50 07.11.2022

Афғонистон: мактабда содир этилган портлаш қурбонлари сони ошмоқда

596 11:53 30.09.2022

Россия фуқаролигини олганларнинг чақирув ёшини ошириш таклиф қилинди

747 13:35 26.09.2022
« Орқага