Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БМТ давлатларни Суриядаги фуқароларини олиб кетишга чақирди

640

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича йигирмадан ортиқ экспертлари Суриянинг Ал-Ҳол ва Рож лагерларида аҳвол ўта оғирлигини айтиб, фуқаролари шу лагерларда қолаётган давлатларни уларни олиб кетишга чақирди.

БМТ маълумотига кўра, Суриянинг шимоли-шарқидаги лагерларда ораларида Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Украина, Ўзбекистон ва Эстония ҳам бўлган жами 57 давлатнинг минглаб фуқароси бор. Лагерларда яшовчиларнинг асосий қисмини аёллар ва болалар ташкил этади.

Лагердагилар террорчи ташкилотлар, жумладан, ИШИДга алоқадор бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Таъкидланишича, лагерларда зўравонлик, шафқатсизлик ва ноинсоний муомала авж олган. Жорий йилнинг 1-16 январь оралиғида Ал-Ҳолда яшайдиган 12 суриялик ва ироқлик ўлдирилган.

Ал-Ҳол Суриядаги энг йирик лагер ҳисобланади, бу ерда яшовчиларнинг 80 фоизи аёллар ва болалардан иборат. Болаларнинг ярмининг ёши ҳали бешга тўлмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бугунги ҳаётимиз

143 04:00 16.04.2021

Мусулмонларни ўлдирган террорчи қамоқхонадаги шароитдан норози

739 23:00 15.04.2021

Белгия ва Швейцария санитария чекловларини бекор қилмоқда

163 20:00 15.04.2021

Швецияда Ўзбекистон элчихонаси очилади

216 19:00 15.04.2021

Нукус шаҳрида учта янги масжид қурилиши бошланди

227 18:00 15.04.2021

Ангрен МИБнинг сўконғич раҳбари билан боғлиқ ҳолатни Сенат назоратига олди

370 17:30 15.04.2021
« Орқага