Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БМТ Дубай маликасининг тақдири билан қизиқяпти

1715

БМТ Дубай амири ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) бош вазири, миллиардер Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактумнинг қизи – малика Латифанинг тақдири бўйича БААга сўров юборади. Бу ҳақда Би-би-си хабар бермоқда. 

Маликанинг 2018 йилда қочишга уриниши муваффақиятсиз тугаган. У ўшандан бери отасининг буйруғи билан тутқунликда ушлаб турилганини айтмоқда. Куни кеча кўплаб ОАВда маликанинг видеоси тарқалди. Унда Латифа “турмага айлантирилган” виллада ушлаб турилганини, у ер қаттиқ қўриқланишини, шунинг учун тасвирни ваннахонада олишига тўғри келганини билдириб, ўз ҳаётидан хавотирда эканлигини таъкидлаган. Видео айнан қачон олингани маълум эмас. 

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари комиссари бошқармаси малика Латифанинг тақдири бўйича тез орада БААга сўров юборилишини маълум қилди. Бу можарога Британия бош вазири Борис Жонсон ҳам аралашди. У бўлаётган ҳодисалардан ҳукумат хавотирда эканлигини, бироқ БМТ қандай иш тутишини кутишини билдирди.  

Малика Латифа 2018 йилнинг февралида дўстларининг ёрдами билан Дубайдан қочишга уринган эди. У Ҳинд окенидан қайтариб келинган. Шундан кейин Дубай ва БАА расмий баёнотларида малика Латифа оиласининг ёнида ва хавфсизликда эканлиги айтилганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроиллик кўчкиндиларнинг фаластинликларга ҳужумлари кўпайди

316 11:30 15.04.2021

“Рамазонда егулигимиз фақат картошка, помидор...”

722 10:00 13.04.2021

Россиялик ёлланма жангчилар қотилликда айбланяпти

524 10:00 01.04.2021

Сурияликларга қайси давлат қанча ёрдам бермоқчи?

524 11:30 31.03.2021

БМТ: “Уйғурлар мажбурий меҳнатга жалб қилиняпти”

704 15:30 30.03.2021

“Сурияликларга ёрдам беринглар, акс ҳолда...”

618 20:00 26.03.2021
« Орқага