Янгиликлар

БМТ: “Фаластин умидсизларча ёрдам сўраяпти!”

663

Исроилнинг Иордан дарёси ғарбий соҳилининг бир қисмини аннексия қилиши тинчлик музокаралари тикланишига тўсқинлик қилади ва минтақада тинчлик ўрнатишга уринишларни хавф остига қўяди. БМТ Янгиликлар хизматининг ёзишича, Яқин Шарқ тинчлик жараёни бўйича махсус координатор Николай Младенов Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида ана шундай фикр билдирди. 

Унинг сўзларига кўра, Фаластин раҳбариятининг АҚШ ва Исроил билан тузилган барча келишувлардан чиқиш ҳақидаги қарори “фаластинликларнинг ёрдам ҳақидаги умидсизларча қичқириғи”дир ва бунга зудлик билан жавоб қайтариш зарур.  

“Исроил таҳдид қилаётган Ғарбий соҳилнинг аннексияси халқаро ҳуқуқнинг энг жиддий бузилиши ва “икки давлат” ҳақидаги қарорга қақшатқич зарба бўлади”, – деди Младенов.  

Апрель ойи охирида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ва «Кахоль-Лаван» блоки етакчиси ҳукмрон коалиция тузиш ҳақидаги келишувни имзолади. Келишувда Ғарбий соҳилда Исроил суверенитетини ўрнатиш ҳақида ҳам сўз борган.

“Яқинда ўтказилган сўровномалар Исроил жамоатчилиги бу масала борасида иккига бўлинганини кўрсатди, – деди БМТ вакили. – Минтақа давлатлари ва халқаро ҳамжамиятнинг кўплаб вакиллари эҳтимолий аннексия бўйича ўз позицияларини аниқ ифода этишди”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Яманга қанча ёрдам ваъда қилиняпти?

238 10:33 03.06.2020

Тинчликка умид: Ливияда музокаралар қайтадан бошланади

236 17:07 02.06.2020

Ливияни кимлар талаяпти?

1286 14:07 01.06.2020

БМТ: “Пандемия пайтида мигрантларнинг пул ўтказмалари бепул бўлиши керак”

244 12:30 23.05.2020

Хитой ҳарбий харажатларини оширмоқчи

442 17:30 22.05.2020
« Орқага