Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БМТ фаластинликларга ҳеч қандай ҳимоя тақдим эта олмайди

1267

БМТ фақатгина расмий мажбуриятларидан ташқари, амалда ҳеч нарса қилмаётган бир пайтда ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва фуқаролик жамияти ташкилотлари боши берк кўчага кириб қолади. Бундан бир ҳафта илгани Фаластин ОАВ тараққиёти ва эркинлиги маркази жаҳон ҳамжамиятидан БМТ хавфсизлик кенгашининг 2222-резолюциясини қабул қилишни сўради.  Бу резолюция бўйича 2015 йилда келишувга эришилган, у фаластинлик журналистларга Исроил ҳарбийлари томонидан ўтказилаётган таҳдидларга қаратилган.

Февралда фаластинлик ОАВ ходимларига бўлган ҳужумлар кучайди. Хусусан, шу ойда уларга қарши қаратилган 46 қонун бузилиш ҳолатлари қайд этилган. Бу январга нисбатан 19 мартага кўп. Ҳужумларнинг 39 таси Исроил ҳарбийлари томонидан амалга оширилган, 4 тасига Фаластин хавфсизлик хизмати жавобгар, қолганлари ижтимоий тармоқлар билан боғлиқ.

2021 йилда Исроил ишғол қилинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда 260 фаластинлик журналистни таъқиб қилган. Шунингдек, унга май ойида Ғазо секторида қайд этилган 13 ҳужумни ҳам қўшиш мумкин. Ўшанда Исроил Ғазони бомбардимон қилганди.

Фаластин ОАВ тараққиёти ва эркинлиги маркази ходими Ширин ал-Хатиб исроилликлар журналистларни намойишчилар билан адаштириб юборишини таъкидлади. “Одатда журналистларни сиёсий тадбирларга фотограф ёки мухбир сифатида боргани учун айблашади. Аммо Исроил расмийлари журналист ўз фаолиятини олиб бораётгани ва жараённинг фаол иштирокчиси эканини фарқлаб ўтирмайди”, – деган у. Ҳодисаларнинг одатий ёритилиши Исроил томонидан ОАВ ходимларининг ишини қилишга халал беришда фойдаланилади.

Ўтган йилнинг январида Европа парламентининг 20 аъзоси Фаластин журналистларининг эркин ҳаракатланишини талаб қиилб петиция имзолаганди. Euro-Med Monitor ҳисоботига кўра, Исроил ҳукумати фаластинлик ОАВ вакиллари ҳаракатини доимий равишда чеклаб келади, уларга турли ташрифлар тақиқланган, маъмурий қўлга олишлар ва шафқатсиз терговлар одатий ҳолга айланган. “Бу чоралар Фаластин журналистикаси, сўз эркинлиги мустақиллиги ҳамда босиб олинган Фаластин ҳудудлари аҳолисининг ўз фикрини эркин билдира олишига жиддий таҳдид ҳисобланади”, – дейилган петицияда.

Фаластин ОАВ тараққиёти ва эркинлиги марказининг БМТ хавфсизлик кенгаши резолюциясини қабул қилиш бўйича чақириқлари катта эҳтимол билан халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланмайди. Европа парламентнининг 750 аъзоси петиция имзолаганда бу маълум таъсирга эга бўлиши мумкин эди, аммо бу ишни бор-йўғи 20 депутат қила олди. Худди шу каби БМТнинг фаластинликларни қўллаб-қувватлаш борасидаги баёнотлари резолюциядан ташқарига чиқмайди. Ташкилот фаластинликлар, айниқса, журналистларга ҳеч қандай ҳимоя таклиф қилмайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БМТ Бош котиби: «Бугун дунёда «қонунсизлик» ҳукмронлик қилмоқда»

466 17:00 13.01.2023

БМТ Сурияга инсонпарварлик ёрдам вақтини узайтиришга чақирди

308 18:15 04.01.2023

Мусулмон қишлоқлари «Дунёнинг энг яхши қишлоқлари» рўйхатига кирди 

1108 20:30 03.01.2023

БМТ Фаластинни босиб олиниши бўйича резолюция қабул қилди

2265 12:50 01.01.2023

БМТ: Дунё аҳолисининг 99 фоизи ифлосланган ҳаводан нафас олмоқда

421 16:45 19.12.2022

БМТ эксперти Тожикистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқи ҳимоячиларига муносабатидан норози

798 22:25 10.12.2022
« Орқага