Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БМТ гуманитар ёрдам масаласида рекорд даражада танқисликка дуч келмоқда

472

Ташкилот ходими буни энг катта молиялаштириш бўшлиғи дея баҳоламоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) бўлимлари кўплаб давлатларда эҳтиёж ортиб бораётган бир пайтда, шунингдек, бой донор давлатларнинг Украинадаги вазиятга эътибор қаратиши ортидан дунё мамлакатларига инсонпарварлик ёрдами учун маблағнинг рекорд даражада танқислигига дуч келмоқда. Бу ҳақда “The New York Times” ёзмоқда.

Нашрнинг ёзишича, бу йил бой мамлакатлардан бадаллар бироз ошган. Бироқ зарур бўлган маблағлар ҳажмидан анча секинроқ суръатда.

«Бу биз кўрган энг катта молиялаштириш бўшлиғи. Чунки кўп жиҳатдан ёрдамга муҳтож заиф одамлар сони шиддат билан ўсиб бормоқда», — деди БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ёрдамчиси Мартин Гриффитс.

Гуманитар ёрдам ва қочқинлар ташкилотларининг таъкидлашича, молиялаштирувчи давлатлар Украина аҳолиси учун Яқин Шарқ ёки Африка аҳолисига қараганда кўпроқ ташвиш билдирмоқда.

БМТнинг қайд этишича, гуманитар инқирозларни юмшатиш учун ажратилаётган маблағлар муҳим эҳтиёжлар — озиқ-овқат, сув, электр энергияси ва таълимни қондириш учун зарур бўлганидан «ортда қолмоқда». Вазият, шунингдек, коронавирус пандемияси ва қурғоқчилик, шунингдек, Украинадаги воқеалар туфайли янада оғирлашмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда зилзила сабабли 7 кунлик миллий мотам эълон қилинди!

364 07:30 07.02.2023

Алижон Аксой: «Инша Аллоҳ, биргаликда бу фалокатни енгиб ўтамиз!»

1020 22:25 06.02.2023

Иккинчи хотин бўлиш айбми? 

1568 20:05 06.02.2023

Ўзбекистон жойлашган минтақада кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжудми? — ФВВ хабари

1264 19:36 06.02.2023

Россия ва Эрон Татаристонда дрон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

478 18:10 06.02.2023

Муфтий ҳазратлари Туркия халқига ҳамдардлик билдирди

566 17:41 06.02.2023
« Орқага