Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Мьянма бўйича бир тўхтамга келолмади

324

Халқаро ҳамжамиятнинг Мьянмада зўравонликларни тўхтатиш бўйича чақириқларига қарамай БМТ Хавфсизлик Кенгаши мазкур масала бўйича бир тўхтамга келолмади. 

“Анадолу” агентлигининг хабар беришича, Хавфсизлик Кенгашида Мьянмадаги ҳарбий тўнтариш муносабати билан ёпиқ йиғилиш бўлиб ўтган. 

Йиғилиш ортидан БМТ Бош котибининг Мьянма бўйича махсус вакили Кристин Шранер-Бургенер Мьянмадаги вазият бўйича бир тўхтамга келишнинг иложи бўлмаганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Россия ва Хитой Хавфсизлик Кенгашининг Мьянма борасидаги танқидий позициясини қўллаб-қувватламаган, ҳарбий тўнтаришни эса мамлакатнинг ички масаласи, деб атаган. 

Эслатиб ўтамиз, 1 февраль куни Мьянмада ҳарбийлар тўнтариш уюштирди ва мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этди. Ҳарбий ҳукуматга қарши ўтказилаётган намойишларда жанговар ўқлардан ҳам фойдаланиши оқибатида қурбонлар бўлмоқда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Япония БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзолигига ўзини таклиф қилди

1072 18:00 22.09.2020

Ниҳоят сурияликларга ёрдам кўрсатишга келишиб олинди

614 13:15 12.07.2020

Ливия парчаланиб кетадими?

1466 13:33 09.07.2020

“БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари иккиюзламачи! ”

2045 23:43 02.07.2020

Ливияга қурол эмбаргоси яна давом этадиган бўлди

1118 17:05 07.06.2020
« Орқага