БМТ Хавфсизлик кенгаши 12 май куни Украинадаги гуманитар вазиятга бағишланган йиғилиш ўтказади.
"Учрашув пайшанба куни эрталаб бўлиб ўтади", деб хабар берган ташкилотдаги манба.
CNN, ўз навбатида, Хавфсизлик кенгаши йиғилиши Франция ва Мексика илтимосига кўра чақирилгани ҳақида хабар берган. У очиқ форматда ўтказилади, бирор масала бўйича овоз бериш кутилмайди. Учрашувда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси вакиллари сўзга чиқади, дея таъкидлаган CNN.