Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ливия масаласи кўрилди

297

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ливиядаги миссия мандатини яна 3 ойга узайтиришга қарор қилди.

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Нью-Йоркдаги қароргоҳида бўлиб ўтган йиғилишида Хавфсизлик Кенгашига аъзо 15 та давлатдан 12 таси БМТнинг Ливиядаги миссияси мандатини 31 октябрга қадар узайтиришни маъқуллади, Гана, Кения ва Габон бетараф қолди. 

2647-сонли резолюция Буюк Британия томонидан тайёрланган. 

Ҳужжат Ливиядаги барча томонларни “сиёсий жараёнга путур етказиши ёки 2020 йил 23 октябрда эришилган оташкесимни бузиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлардан қочишга” чақиради. 

Ҳужжатда, шунингдек, “Хавфсизлик Кенгашининг 1970 (2011) резолюциясига мувофиқ Ливияга қўйилган қурол-яроғ эмбаргосига тўлиқ риоя этиш” талаб қилинади. 

Резолюцияда, шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга Ливиядаги махсус вакилни зудлик билан тайинлаш ҳақидаги мурожаат ҳам бор.  

Британиянинг БМТдаги доимий вакили Барбара Вудворд овоз бериш натижаларидан кейин БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоларига мурожаат қилар экан, Россиянинг атиги 3 ой мандат талаб қилиши БМТнинг Ливиядаги миссиясига ҳисса қўшмаслигини билдирган. 

“Россиянинг талаблари Ливия, БМТ ва минтақа давлатларининг миссиядан кутганларига зиддир”, деди британиялик дипломат. 

Айни пайтда Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Дмитрий Полянский Россия Федерацияси БМТнинг Ливиядаги миссияси мандатини уч ойга узайтирилишини қўллаб-қувватлашини айтди. 

“Афсуски, Ливия олдида турган муаммоларга ечим топа олмаяпмиз. Биз БМТнинг бу мамлакатдаги миссиясини етакчисиз қолдирмаслигимиз керак”, - деди у. 

Полянский БМТ Бош котибидан Ливиядаги миссия раҳбарини тайинлашни илтимос қилганликларини айтди. 

Россия Федерациясининг доимий вакили бу миссияга барча ливияликларнинг ишончини қозонган шахс раҳбарлик қилиши керак, деб ҳисоблайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

66 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

212 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

264 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

433 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

496 09:55 01.10.2022

Уколсиз инсулин синовдан ўтмоқда

310 09:30 01.10.2022
« Орқага