Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БМТ: Идлибдаги ҳужумлар 3 миллион одамнинг ҳаётига таҳдид солмоқда

673

БМТ раҳбарининг матбуот котиби Стефан Дюжаррик Суриянинг шимоли-ғарбида вазият таранглашганидан ва Идлибга қилинаётган ҳужумлар 3 миллион аҳолининг ҳаётига хавф солаётганидан огоҳлантирди, дея хабар бермоқда «Анадолу».

«Антониу Гутерриш (БМТ Бош котиби) Идлибдаги маҳаллий аҳоли вакиллари турар жойлари, шифохоналар ва мактабларга қилинаётган ҳужумларни қоралайди», – деди у.

Дюжаррикнинг сўзларига кўра, Идлибга қилинаётган ҳужумлар янгидан-янги муаммоларни келтириб чиқаради. Бу эса маҳаллий аҳолининг ҳаётига таъсир қилмасдан қолмайди.

У низолашаётан томонларни халқаро қонунларни ҳурмат қилишга ҳамда Туркия, Эрон ва Россия ўртасида Остонада келишилган «Кескинликни пасайтириш зонаси» келишувига қайтишга чақирди.

Дюжаррик охирги тўрт ойдаги тўқнашувлар ҳудуддан ярим миллионга яқин кишининг кўчиб кетишига сабаб бўлганини таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Чиқинди титаётган сурияликлар: “Ҳамма нарса қиммат...” (фото)

480 17:15 20.01.2021

Сурия: қочқинларнинг чодирларини сув босди

232 15:35 19.01.2021

Суриялик мусулмон Канада транспорт вазири бўлди

643 20:00 17.01.2021

Саудия Арабистони фуқароларининг айрим давлатларга бориши тақиқланди

1048 09:00 16.01.2021

Европа Иттифоқи Сурияга қарши санкцияларини кенгайтирди

332 19:45 15.01.2021

Исроил Сурияни яна бомбардимон қилди

1171 17:30 13.01.2021
« Орқага