БМТ: “Исроил Ғазода ҳарбий жиноятларга қўл урган бўлиши мумкин”

20:30 22.03.2019 676

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Исроилнинг Ғазодаги намойишчиларга нисбатан “атайин ўлимга олиб борувчи ҳаддан ташқари ортиқча куч” қўллаганини қоралади. Кенгаш Исроилни айбдорларни жазолашга чақирди.

Инсон ҳуқуқлари кенгаши томонидан 22 март куни қабул қилинган резолюцияда Исроил ўтган йили Ғазо секторидаги намойишлар чоғида 189 киши ўлдириш ва 6100 дан ортиқ кишига жароҳат етказиш орқали ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар содир этган бўлиши мумкинлиги айтилган. Кенгаш хулосаси БМТнинг тергов комиссия маълумотларига таянган.

“Оддий фуқароларга нисбатан куч қўллаш – бу рухсат этиб бўлмайдиган жиддий иш”, – деди Фаластин мухторияти вакили Иброҳим Ҳраисий БМТнинг тергов комиссияси маълумотларини изоҳлар экан. У Ғазодаги намойишлар пайтида фаластинлик 35 нафар бола ҳам ўлдирилганини таъкидлади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!