Янгиликлар

БМТ: “Ливиядаги ёлланма аскарларнинг бари олиб чиқиб кетилсин!”

541

БМТ Хавфсизлик Кенгаши барча мамлакатларнинг Ливияга нисбатан жорий этилган қурол эмбаргосига риоя этиши ва у ердан ёлланма аскарларни олиб чиқиб кетиши кераклиги ҳақида қарор қабул қилди. 

Deutsche Welle хабарига кўра, Хавфсизлик Кенгашида ўтказилган овоз беришда вето ҳуқуқига эга Россия ва Хитой бетараф бўлди, қолган 13 давлат қарорни маъқуллаб овоз берди. Ҳужжатда Ливиядаги низони ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмаслиги таъкидланган. Шунингдек, Ливиядаги нефтдан мамлакат халқи фойдаланиши зарурлиги айтилиб, нефт конларидаги қамал қораланган.  

Ливиянинг шарқий ва жанубий ҳудудларини назорат қилаётган генерал Халифа Ҳафтар кучлари январ ойидан бери нефт қудуқларини қамалда ушлаб турибди. Нефт қазиб олиш тўхтагани туфайли Ливия миллиардлаб доллар даромаддан маҳрум қоляпти. 

БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарорида Ливияда гуманитар вазият тобора ёмонлашаётганига ҳам эътибор қаратилган. 

Аввалроқ БМТ экспертлари тайёрлаган ҳисоботда Ливия миллий муроса ҳукуматини қўллаб-қувватлаётган Туркия ва ҳукуматга қарши курашаётган Халифа Ҳафтарни қўллаётган Бирлашган Араб Амирликлари қурол эмбаргосини жиддий равишда бузишда айбланган эди. Бундан ташқари, Россиянинг Вагнер компанияси Ливияга юзлаб ёлланма аскар жўнатгани айтилган.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон – Афғонистон: пандемияга қарамай, товар айланмаси ошди

200 22:00 25.09.2020

Яманликларга ёрдам кўрсатиш учун БМТнинг пули қолмади

239 08:05 25.09.2020

Қозоғистонда ўлим жазоси бекор қилинди

148 19:20 24.09.2020

Маршал Абдул Рашид Дўстум: "Ўзбек тилим, миллатим, ифтихорим менинг!"

1312 16:40 24.09.2020

Ливияга қурол ташиган Қозоғистон авиакомпаниялари фаолияти тўхтатилди

554 09:09 24.09.2020

Гутерриш яна совуқ урушни бошламасликни талаб қилди

306 10:20 23.09.2020
« Орқага